UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  15 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  224 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  52 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5

Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистон билан иккинчи ўйинда ҳақиқий ирода кўрсатдик" Янгиликлар

Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистон билан иккинчи ўйинда ҳақиқий ирода кўрсатдик"

Теглар :  Ихтиёр Ропиев
Баҳодир Аҳмедов мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча меҳмонда Қозоғистонга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида иштирок этди.

Дастлаб ҳисобда 0:3 ҳисобида ортда бораётган вакилларимиз, баҳс якунида 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамизнинг голларидан бирига Ихтиёр Ропиев муаллифлик қилди. Биз эса мазкур беллашувдан сўнг унинг фикрлари ва таассуротлари билан қизиқдик. 

"Бу жаҳон чемпионатидан кейинги илк йиғинимиз ҳисобланарди. Умумий таассуротлар яхши. Илк ўйинда омадимиз келмади. Вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Навбатдаги баҳсда эса характер кўрсата олдик. Рақибимиз жиддий жамоа. Улар Жаҳон чемпионатида кучли тўртликдан ўрин олишди. Бундай ўйинлар доим фойдали бўлади. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан", - дейди Ихтиёр Ропиев. 

- Учрашувга мезбонлик қилган "Жаксилик Ушкемпиров" аренаси ҳақида нима дея оласиз? Паркет сифати терма жамоамиз ўз ўйинини кўрсатишига қанчалик таъсир қилди?

- Нур-Султондаги аренадаги биринчи беллашувда ўз ўйинимизни топа олганимиз йўқ. Паркет бироз сирпанчиқ. Шунинг ҳисобига кўп хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи ўйинга эса ўзимизни бунга тайёрладик. Кўрганингиздек ўйин бошқача кечди. 

- Рақиб томонга прессинг қўллашда бироз секинроқ ҳаракат қилинди. Бу борада мураббийлар штаби қандай кўрсатмаларни беришди?

- Ҳисоб тенглашгунча прессинг ташкил қилдик. Мураббийлар танаффусда шошмасликни, прессингни тўғри уюштиришимизни айтишди. Амалда бу ғалабамизни таъминлади. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика