UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  4 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  5 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6

Ихтиёр Ропиев: "Мақсадимиз йўлида исталган рақиб билан ўйнашга тайёрмиз" Янгиликлар

Ихтиёр Ропиев: "Мақсадимиз йўлида исталган рақиб билан ўйнашга тайёрмиз"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугундан Қувайтдаги Осиё чемпионатида ўз юришини бошлади.

 Гуруҳ босқичининг дастлабки турида Туркманистонга қарши тўп тепган вакилларимиз йирик 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамиз аъзоси Ихтиёр Ропиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Ҳар қандай мусобақада биринчи ўйин доим қийин ўтади. Яхши тайёрланган эдик. Натижа ҳам шунга мос бўлди. Навбатдаги баҳсга бугунданоқ тайёргарликни бошлаймиз. Туркманистонга келсак, улар Тошкентда бизга қарши муносиб қаршилик туғдира олишганди. Биз қийналгандик. Бугун расмий ўйинда ғалаба қозондик. Мақсадимиз йўлида исталган рақибга қарши ўйнашга тайёрмиз. Мухлислардан бизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламан. 

Баҳрайн ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Насиб қилса, бу терма жамоага қарши бор имкониятимизни ишга соламиз",- дейди  Ропиев. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика