"Насиб қилса, Парагвайни енгамиз" — Ихтиёр Ропиев
15 сен 2024 09:08
Янгиликлар
"Насиб қилса, Парагвайни енгамиз" — Ихтиёр Ропиев
- Ўйин ҳақида
Ўйин яхши бўлди, фақат озгина омад келмади. Ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Ҳечқиси йўқ, дуранг ҳам керакли натижа.

- Ўзбекистон термасининг кўплаб зарбалари ё ноаниқ кетяпти, ё дарвозабон турган нуқтага йўналтирилмоқда...
- Сал тажриба етишмади деб ўйлайман. Кейинги учрашувларда буни тўғрилашга уринамиз.
- Жароҳат олган футзалчиларнинг йўқлиги қанчалик билинди?
- Ҳамманинг ўз ўрни бор эди. Айниқса, уларнинг тажрибаси бизга қўл келарди. Худо хоҳласа, таркибдаги ёшлар уларнинг ўрнини муносиб равишда тўлдиради.

- Парагвай Коста-Рикани 5:2 ҳисобида ютди. Мутахассисларга кўра, Паравай Нидерландиядан кучлироқ. Бу борада қандай фикр билдирасиз?
- Тўғри, Парагвай стабил ва кучли жамоа, лекин гуруҳимиздаги ҳамма жамоа бир хил даражада деб биламан. Олдимизда бизда тайёргарлик учун 2 кун вақт бор. Насиб қилса, Парагвайни енгамиз.
Эслатиб ўтамиз, 2-тур доирасидаги Ўзбекистон – Парагвай баҳси 17 сентябрь куни 20:00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар