Иванович мавсум якунлангандан сўнг "Зенит"дан кетади
08 июн 2020 16:44
Янгиликлар
Иванович мавсум якунлангандан сўнг "Зенит"дан кетади
"Зенит" ҳимоячиси Бранислав Иванович мавсум якунланган сўнг клубдан кетади.
Томонлар шартномани узайтириш борасида келиша олишмади. 36 ёшли футболчининг клуб билан тузган шартномаси жорий мавсум сўнггида якунига етади.
Сербиялик футболчи 2017 йилдан бери "Зенит" шарафини ҳимоя қилади.
Бранислав жорий мавсум питерликлар либосида Россия Премьер-лигасида 21та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар