UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   0 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  11 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  6 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2

Иван Йосович: " Ўйлашга вақтимиз йўқ. "Машъал"ни ютишимиз шарт" Янгиликлар

Иван Йосович: " Ўйлашга вақтимиз йўқ. "Машъал"ни ютишимиз шарт"

Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг 17-турида сафарда "Бунёдкор"га мағлуб бўлди.

Мазкур баҳсда жамоанинг ягона тўпини Иван Йосович киритди. Сербиялик ҳимоячи учрашувдан сўнг сайтимиз мухбирига фикрларини билдирди. 

"Жамоамиз жорий мавсумда сафарда яхши ўйнамоқда. Энг кўп очколарни меҳмонда қўлга киритяпмиз. "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга чиқдик. Лекин футболда ҳар доим сиз истаган нарса рўй беравермайди. Хоҳиш ва иштиёқ кучли эди. 

Тўғри, "Бунёдкор" иккинчи голни урганига қадар биз ёмон ўйнаётгандик. Шундай бўлсада вазиятлар бўлмади, дея олмайман. Андрей Сидоровда гол уриш учун қулай имконият юзага келди. Шуни айтиш мумкинки, рақиб тўпни жуда яхши назорат қилди. Дарвозамиздан иккинчи тўпни ўтказиб юборганимиздан сўнг фаолроқ ўйнашни бошладик. Ҳисоб ҳам қисқарди. Дурангга яқин келдик, десам муболаға бўлмайди. Айни пайт ўйлаб ўтиришга вақт йўқ. "Машъал" билан ўйинга тезроқ тайёргарлик кўришимиз керак. Бизни ғалабадан бошқа нарса қониқтирмайди",- дейди Йосович. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика