Иван Йосович: "Айбни ўзимиздан қидиришимиз керак"
22 июн 2022 09:10
Янгиликлар
Иван Йосович: "Айбни ўзимиздан қидиришимиз керак"
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон -1912" Суперлиганинг 12-турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди.
Тенг курашлар остида кечган учрашувда "Қўқон -1912"га очко келтирган голга Иван Йосович муаллифлик қилди. Пенальтини аниқ амалга оширган ҳимоячи учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Деярли бир ойдан кейин расмий учрашувда майдонга чиқдик. Ўйин қийин бўлиши маълум эди. Чунки меҳмонда ўйнадик. Рақиб - "Бунёдкор". Улар ўз майдонида жуда яхши ўйин кўрсатади. Ғалабани нишонлашга яқин эдик. Охирги дақиқаларда омад етишмади, боз устига диққатни йўқотдик. Ўйин суратини олсак, дуранг адолатли натижа.
Майдон U-23 Осиё кубогидан кейин ҳали тўлиқ тайёр эмаслиги кўриниб турибди. Аммо айбни ўзимиздан қидиришимиз керак",- дейди Йосович.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар