UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  0 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  0 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  19 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  9 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Иван Бошкович: "Таиландда аниқ устунлик бор, дея олмайман. Лекин бу Ўзбекистонга хотиржамлик бермаслиги керак" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Таиландда аниқ устунлик бор, дея олмайман. Лекин бу Ўзбекистонга хотиржамлик бермаслиги керак"

Ўзбекистон - Таиланд учрашувидан аввал бевосита Таиланд футболини биладиган мутахассис, футболчиларга юзланмоқдамиз.

"Насаф"нинг собиқ черногориялик футболчиси, "Сўғдиёна" устози Иван Бошкович фаолияти давомида Таиланднинг "Чонбури", "Срирача", "БЕК Теро Сасана", "Краби", "Сисакет", "Районг" каби клубларида тўп тепган. Табийики, мураббий уларнинг футболидан хабардор. 

- Таиланд футболини яхши даражада дейишим мумкин. Улар охирги 5-10 йилда яхши натижаларга эришди ва ҳурматга лойиқ. Ташкилотчилик, малакали хорижлик мутахассислар мамлакат футболи савиясини оширмоқда. Клублар ўз академиясига эга бўляпти. Аниқ дастур ва стратегия асосида ишламоқда. Барча клублар хусусий ва кучли ҳомийларга эга.

- Эртанги ўйинда уларда аниқ устунлик йўқ. Лекин бу фаворит Ўзбекистонга хотиржамлик бермаслиги керак. Ғалаба учун босим бўлмаган вазиятларда бундай жамоалар янада яхшироқ ўйнай олиши мумкин. Таиландда ҳар қандай рақибга муаммо туғдирадиган техник, эпчил ва креатив футболчилар бор. Улар кучга асосланган футболни ёқтирмайди. Бу эса Ўзбекистонга устунлик бериши керак. 

- Таиландда юқори савиядаги мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Улар майдонда бир-бирини яхши тушунади. Сифат, савия борасида Ўзбекистон фаворит. Лекин битта ўйинга яхшигина тайёргарлик талаб этилади. Руҳий тайёргарлик бунда жуда муҳим ҳисобланади. Агар концентрация ва ўйиндаги интизом юқори савияда бўлса, Ўзбекистон катта муаммога дуч келмайди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика