UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30"Бургутлар"нинг баланд парвози — "Андижон" "Сўғдиёна"ни тор-мор этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:24Тошкентда Европа клублари скаутлари иштирокида йиғин бўлади. Бу ҳақиқий имкониятми ёки шов-шувли маркетинг?  1 14:55"Интер" "Ливерпуль” футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:25Алижоновнинг ҳолати қандай?  3 14:02Иван Бошкович юбилей ўйинда энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди  5 13:37Португалиялик легионер "Пахтакор"да тиббий кўрикдан ўтолмагани маълум бўлди  4 13:20"Қизилқум" мураббийи: "Клуб раҳбарияти кучли бешликка кириш вазифасини қўйган, биз ундан юқорироққа интиламиз"  2 13:06Бабаян нега Турғунбоевни "Сўғдиёна"га қарши ўйин қайдномасига киритмади?  2 12:48Маунтга АПЛнинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:12Осимхен фаолиятини "Ювентус"да давом эттирмоқчи  2 11:36Гвардиола "Ман Сити"да рўза тутган футболчилар ҳақида гапирди  8 10:11"Динамо"нинг "Навбаҳор"га қарши 11 йиллик омадсиз серияси тугайдими?  8 09:40"Қизилқум" 25 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  2 09:18"Шерлар" ови омадли келган, Каннаваро ўйинни стадиондан кузатган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  20 08:57Суперлига. Бугун Абрамов vs Кападзе дуэли ва яна 2 та ўйин бор  9

Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин борасида кўп гапирмоқчи эмасман. Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди: биз 0:4 ҳисобида мағлуб бўлдик. "Андижон" бизга нисбатан чиройли ўйнади ва йирик ғалабага эришди. Биз ҳам ҳаракат қилдик, лекин ҳеч нима ўхшамади.

- Янги футболчилар жамоага қанчалик қўшиб кета олди?

- Янги ўйинчилар ҳамма жамоада бор. Бизда ҳам бор. Ҳаммамиз ишлаяпмиз. Бугунги ўйинда биздаги янгилар жамоага мослашиб кетмагани, "Андижон" футболчилари эса мослашиб олгани кўринди.

- Ўзбекистонга келганингизга 15 йил бўлди. Бу орада ўзбек футболи қанчалик ривожланди?

- Йилдан йил футбол яхшиланиб бормоқда. Кичик ёшдаги терма жамоалардан тортиб катта ёшлилар ҳам халқаро майдонда мухлисларни хурсанд қиляпти. Бу билан ўзбек футболи фахрланса арзийди. Ўз навбатида Лига ҳам футбол ривожи учун кўп ишларни қиляпти.

- "Бобур Арена"даги муҳит ҳақида фикрингиз?

- Аъло даражада. Бу стадионда муҳит ҳар доим яхши бўлган. Андижонлик мухлислари ажойиб.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
27 фев 22:24:17
Saidjahon
Андижон мухлиси булсамда Сугдиёнадан йирик маглубият кутгамагандим.Жиззахлик мухлисларга сабр тилайман хали хаммаси олдинда кейинги уйинда омад тилайман.Жиззахдан келган мухлисларни сог омонликда оиласи багрига кайтишини тилаб коламан.
+1   
28 фев 01:01:15
Ibrohimjon
Сўғдиёна яхши ўйнади. Биринчидан омад майдон эгаларида экан. Иккинчидан биринчи тур ҳар қандай команда ўзи уйида ютказиши осон эмас. Учинчидан Андижон мухлислари босими ҳам кучли таъсири бор. Сўғдиёна келгуси ўйинларда очилади. Омад Жиззахликларга. Олға водий.
   
28 фев 13:48:41
Izzatillo89!
Жамшид Jamshid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жалолидинов нима Иш килди брак.
Жасур ўйнади, шериклари унга ёрдам бермади. Бир ўзи бир нарса қилолмади. Уни зўр ўрганишди, бирорта жарима бермади ҳимоячилар. Усмонали тепкандек жаримани жасурга бериб бўлмасди. Андижонни ютуғи бўлди жасурни бошқалардан узиб қўйишкани.
   
28 фев 07:57:50
Hala Madrid
Boshkovich eplolmayapsan ketgin tinchgina!!!!!
   
27 фев 23:30:41
Abdulaziz Turdibekov
bu dalbanga ishonoradiyakanda bunyodkordan obkelib tiqdi o'tme qogan shogirlarini na bir taktika bor na bir masuliyat bor yo'qal Jizzaxdan
   
27 фев 23:21:42
Sardor Mavlanov Sagdiana
Saidjahon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Андижон мухлиси булсамда Сугдиёнадан йирик маглубият кутгамагандим.Жиззахлик мухлисларга сабр тилайман хали хаммаси олдинда кейинги уйинда омад тилайман.Жиззахдан келган мухлисларни сог омонликда оиласи багрига кайтишини тилаб коламан.
Insoniylik birinchi o'rinda, tarbiya bergan ota-onangizga rahmat!
   
27 фев 22:42:15
Жамшид Jamshid
Жалолидинов нима Иш килди брак.
   
27 фев 22:38:41
Kardinal
Сугдиена хам анча яхши уйин курсатди. Лекин омад купрок мезбонларда булди. Чиройли уйин гувохи булдик. Иккала жамоага хам кейинги уйинларда омад.
   
27 фев 22:37:57
Gol_Plus
Хали мунда катта шотла кутуп турупти сани Иванжон 4 тургача бир очко олсен катта гап бу состав билан .
   
27 фев 22:32:04
Mahmud Ttww
Йўқол Жиззахдан Иван гандон, олган ўйинчиларинг ўзинга ўхшаб бир таннага қиммат, Сўғдиёна раҳбарлари ишлари ҳам қониқарсиз, жиззахлик Муҳиддинов, Жўрабеков, Жиянов, Неъматовлар турганда бир тийинга қиммат легионерлар, олиб келиб пулни кўкка совуриш, мақсад нима экан. Бошкович ўрнига Боқаев ҳам тузукроқ эди.
   
27 фев 22:29:52
Олим Фарсахонов
Saidjahon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Андижон мухлиси булсамда Сугдиёнадан йирик маглубият кутгамагандим.Жиззахлик мухлисларга сабр тилайман хали хаммаси олдинда кейинги уйинда омад тилайман.Жиззахдан келган мухлисларни сог омонликда оиласи багрига кайтишини тилаб коламан.
Рахмат нима булганда хам инсон булиб колайлик сиз каби инсонлар купайсин жиззахдан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика