UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  7 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  6

Иван Бошкович: "Рақиб - чемионлик учун даъвогарлардан бири, бироқ биз уларнинг кучсиз томонларини билардик" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Рақиб - чемионлик учун даъвогарлардан бири, бироқ биз уларнинг кучсиз томонларини билардик"

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан (2:1) сўнг мезбон жамоа устози Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Иван Бошкович: "Бу баҳсга яхши тайёргарлик кўргандик. Рақиб - чемионлик учун даъвогарлардан бири, бироқ биз уларнинг кучсиз томонларини билардик. Улар 30-дақиқадан сўнг иккита ўзгариш қилиб, 2 нафар ҳужумчи билан ўйнай бошлашди. Тўп билан иккинчи қаватда ўйнашга интилишди ва ҳисобни тенглаштиришди, шундан сўнг тактикада баъзи ўзгаришлар қилдик. Футболчилар кўрсатмаларни бажариб, пас орқали ўйнай бошлашди. Рақибга айнан шу йўл билан муаммо туғдирдик. Охиригача ҳаракат қилдик ва мақсадимизга етишдик. Дориев жуда муҳим голни урди. Афсуски 2та сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Асосийси - натижага эришдик. Кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз.


Бугун стадионга ташриф буюрган мухлисларга раҳмат айтамиз. Келаси баҳсдан бундан ҳам кўп ишқибоз бўлади деб умид қиламан. Кейинги учрашувда ҳам Чемпионлар лигасида ўйнайдиган рақибга ("Пахтакор") қарши майдонга тушамиз. Умид қиламанки, улар яхши ўйинлар ва ижобий натижалар гувоҳи бўлишади".

- "Навбаҳор"га қарши баҳсга тайёргарлик ҳақида айтиб ўтсангиз.

- Биз бу ўйинга 15 кун тайёргалик кўрдик. Улар ОЧЛда ўйнашди, кейин узоқ йўл ва бу ўз таъсирини кўрсатади. Бу жабҳада омадимиз келди. Йигитлар ҳам кўрсатмаларга риоя қилишди. Бугун ғалабага муносиб эдик.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика