UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  1 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  4 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  13 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8

Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Аввало ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйлайманки, бугунги баҳс мухлисларга ёқди. Баъзи вазиятларда секин ҳаракат қилдик, бунинг аниқ сабабини ҳозир билмайман. Ўйинни таҳлил қилиб хатолар устида ишлаймиз. Ўйинимиз бошида қовушмади, кейин эса сифатли футбол намойиш этишга ўтдик. Умуман олганда иккинчи таймдаги ўйинимиздан қониқдим. Кўп вазиятларда тўпни назорат қилдик. Рақиб жуда кучли эди ва сафарда дуранг қайд этдик. "Навбаҳор"да қанот ярим ҳимоячилари фаол ўйин кўрсатади, лекин биз бунга тайёр эдик ва ҳимоячиларга алоҳида уқтиргандик. Наманганда ўйнаш осон эмас, биз таслим бўлмадик ва охиригача курашдик. Руҳан чўкиб қолмаганимиз мени хурсанд қилди. Чемпионат тугашига ҳали 13та тур бор. Ишлашда давом этамиз.

- "Сўғдиёна" ўтган тур "Насаф"га мағлуб бўлганди, бугун эса дуранг қайд этди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Биринчи даврадаги ўйинимиз билан таққослаганда анча ўсганмиз дея оламан. Ўтган тур ҳам чиройли ҳаракат қилгандик. Асосийси жамоамизда ўйин бор. Муаммо - вазиятларни голга айлантиришда бўляпти. Бунинг устида ишлаймиз. Таркибимизда яхши футболчилар бор, шундай экан ўз мақсадимиз йўлида курашишда давом этамиз. Мен жамоамдан янада яхшироқ натижа кутаман. Футболда икки карра икки ҳар доим ҳам тўрт бўлавермайди, футбол шуниси билан қизиқ. Умумий очколаримиз кам. Чунки кўп ўйинларда очколарни бой бериб қўйдик. Аммо айтганимдек, ҳали олдинда 13 тур бор ва шу ўйинларда кўпроқ очко ишлашга ҳаракат қиламиз. Футболни алдаб бўлмайди, якуний жадвалда қайси ўринни олсак, шу ҳаққоний бўлади.

- Ўйинда кўрдикки, жамоа асосан Люпчо Дориевга таяниб қолган. Ушбу футболчисиз ўйнаш қийинми?

- Аксар жамоалар яхши сифатли футболчиларга таяниб ўйнайди ва бу нормал ҳолат. Бизда ҳам яхши футболчилар кўп. Майдонда Дориевдан ташқари яна 10 нафар футболчи ҳаракат қилади ва ҳар бирининг ўз вазифаси бор. Лекин Люпчо Дориев алоҳида мавзу. Балки у чемпионатнинг энг яхши футболчисидир. Бир маромда юқори савияда ўйнаш осон эмас. Дориев буни қўлдан келганча уддалаб келяпти ва бунинг учун хурсандман. Жамоамизда ҳар бир футболчининг ўз вазифаси бор ва ҳамма ўз ишини яхши бажаришга ҳаракат қиляпти.

- Янги қўшилганлар жамоага киришиб кета олдими?

- Ўтган ўйиндан кейин мен бу саволга жавоб бергандим. Жамоадаги ҳамма бор куч билан ёрдам беришга ҳаракат қиляпти. Янги футболчиларнинг келганига кўп бўлмади, аммо улар машғулотларда яхши ишламоқда. Жамоага мослашиш жараёни давом этмоқда. Ҳали кўрасиз, 3-4та ўйиндан кейин ҳамма яхши ўйин кўрсата бошлайди. Мен доим талабчанман, ҳеч қачон тўлиқ қониқмайман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика