Италия Шимолий Македония дарвозаси томон 32 та зарба берди. Ғалаба қозонган меҳмонлар эса...
25 мар 2022 09:58
Янгиликлар
Италия Шимолий Македония дарвозаси томон 32 та зарба берди. Ғалаба қозонган меҳмонлар эса...
Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Шимолий Македония терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйди (0:1).
Ўйин давомида италияликлар рақиб дарвозаси 32 маротаба зарба беришди. Уларнинг 5 таси дарвозага аниқ борди. Тўп билан муомала қилишда эса 66 фоизлик устунликка эга бўлишди. Бурчакдан эса 16 маротаба тўп узатилди.
Ғалаба қозонган Шимолий Македония эса учрашув давомида 4 маротаба рақиб дарвозаси томон зарба бера олди. Шуларнинг иккитаси дарвозага аниқ борди. Уларнинг биттаси эса иккинчи таймга қўшиб берилган иккинчи дақиқада амалга оширилди: Александр Трайковскининг берган аниқ зарбасидан сўнг терма жамоа гол урди ва Италияни мағлуб этиб, ЖЧ-2022 саралашидаги юришини давом эттирадиган бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар