UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  0 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  3 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  4 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  6 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  7 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  2 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0

Италия қаҳрамонга айланишга яқин келган Евро-2012ни ёдга оламиз Янгиликлар

Италия қаҳрамонга айланишга яқин келган Евро-2012ни ёдга оламиз

Кеча Туркия - Италия баҳси билан Евро-2020 баҳсларига старт берилди.

Роберто Манчини шогирдларининг Туркия устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабасидан сўнг аксарият мухлислар Италияни чемпионлик учун фаворитлар қаторига қўшишни бошлади. Умуман олганда "Скуадра Aдзурра" 2012 йилги Европа чемпионатида бош совринга эга чиқишга яқин келган, ҳал қилувчи финал учрашувида Италияга 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Демак, бугун Польша ва Украина майдонларида бўлиб ўтган мусобақани ёдга оламиз. 

14-Европа чемпионати 2012 йилнинг 8 июнь - 1 июль кунлари Польша ва Украина майдонларида бўлиб ўтган.

Бу икки мамлакатда бўлиб ўтган учинчи Европа чемпионати ҳисобланади. Европа биринчилиги илк маротаба 2000 йили икки мамлакатда ўтказилган. Дастлабкиси, 2000 йилда Бельгия ва Голландияда, 2008 йили эса Австрия ва Швейцария майдонларида бўлиб ўтган.

Ушбу турнир Европа чемпионатлари тарихида 16 та терма жамоа қатнашган сўнгги чемпионат сифатида тарихда қолган. 2016 йилги турнирдан бошлаб Европа чемпионлиги учун 24 та терма жамоа кураш олиб борадиган бўлди.

Мезбон аниқлаш бўйича сайловларнинг финал босқичида Италияни ортда қолдирган Польша-Украина жуфтлиги ғолибликни қўлга киритган. Ўшанда ушбу номзодни УЕФА президенти Мишель Платинининг шахсан ўзи қўллаб-қувватлаганди.


Мусобақада иштирок этган терма жамоалар:

"А" гуруҳи:

Чехия
Греция
Россия
Польша

"Б" гуруҳи:

Германия
Португалия
Дания
Голландия

"С" гуруҳи:

Испания
Италия
Хорватия
Ирландия

"Д" гуруҳи

Англия
Франция
Украина
Швеция



Чорак финаллар:

Чехия - Португалия 0:1

Испания - Франция 2:0

Германия - Греция 4:2

Англия - Италия 0:0 (пен.2:4)


Ярим финаллар:

Португалия - Испания 0:0 (пен.2:4)

Германия - Италия 1:2

Энг яхши футболчи - Андрес Иньеста


Финал:

Испания - Италия 4:0

Чемпион:
Испания

Иккинчи ўрин:
Италия

Учинчи ўринлар:
Португалия, Германия

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика