UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Италия ОАВ: "Женоа" - "Лацио" ўйинининг энг яхши футболчиси - Элдор Шомуродов! Янгиликлар

Италия ОАВ: "Женоа" - "Лацио" ўйинининг энг яхши футболчиси - Элдор Шомуродов!

Генуяликлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Серияси 15-тур доирасидаги "Женоа" - "Лацио" ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон форварди иккинчи тайм бошида захирадан майдонга тушди ва 58-дақиқада катта масофани босиб ўтди ва "Лацио"нинг бир ўйинчисини алдаб, ажойиб голли узатма (гол муаллифи - Дестро)ни ижро этди.

Италиянинг етакчи нашри La Gazzetta dello Sport эса Шомуродовга барча ўйинчилардан юқори балл қўйди - 7,0.

"Ўзбекистонлик футболчи жамоа ўйинини ўзгартириб юборди. У ўз жамоасининг ярим майдонида тўпни эгаллаб олди ва охир-оқибат голли ҳужумни ташкил этди", - дейилади итальян нашри хабарида.

Шу билан бирга меҳмонлар таркибидаги энг фойдали ўйинчи деб "Олтин бутса"нинг амалдаги соҳиби Чиро Иммобиле топилди - 6,5.

Италия ОАВнинг бошқа бир нуфузли нашри бўлмиш Tuttosport ҳам Шомуродовга энг юқори баҳо қўйди - 7,5.

Рейтинг: +227   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика