UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  17 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  0 17:02"Челси" — "Вест Хэм". Каллагер, Палмер ва Пакета асосий таркибда  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  5 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  9 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  3 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  13 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4

Италия футболида можаро: B Серия форматига ўзгартириш киритилди Янгиликлар

Италия футболида можаро: B Серия форматига ўзгартириш киритилди

Дамьяно Томмази ва Габриэле Гравина Италия футбол федерациясини B Сериядаги жамоалар сонини қисқартиргани учун танқид қилди.

Гап шундаки, B Серияда одатда 22 жамоа иштирок этади. Аммо Италия футбол федерацияси жорий йилдан эътиборан жамоалар сонини 19тага қисқартиришни маъқул топган. Бу эса кенг жамоатчилик томонидан кескин танқидларга учрамоқда ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Бу форматда B Серияда эндиликда ҳар турда 1 жамоа дам олишига тўғри келади. Шунингдек, пастки табақадан қўшилиши керак бўлган 3 жамоа ўрнига чемпионат форматини ўзгартириб, лигани 19 жамоа билан давом эттириш қароридан Италиядаги Футболчилар Иттифоқи раиси Дамьяно Томмази норози.

- "Қайта-қайта такрорлайман, чемпионатни 19 жамоа ўтказиш қарорига мутлақо қаршиман. Тўғри, Италия футбол федерацияси қарор чиқаришдан аввал биз билан маслаҳатлашди, фикримизни сўради. Аммо мени фикрим ўзгармайди. Мен бундай форматга қаршиман. Форматни ўзгартириш - Италия футбол федерациясининг бизнинг устимиздан кулишини англатади", - дейди Томмази.

Италия Про Лигаси президенти Габриэле Гравина ҳам формат ўзгаришига мутлақо қаршилик қилганини таъкидлади.

- "B Серияга чиққан жамоаларнинг Италия футбол федерациясига берган қайдномаларини қабул қилмаслик бу кечириб бўлмас хато. Умид қиламанки, Италия футбол федерациясининг бу қарори бўйича назорат органлари керакли чора кўришади", - деди Габриэле Гравина.

Италия B Сериясининг янги мавсумига 11 кун қолганида  қуръа (бугун) ташлаш маросими ўтказилди. Аммо ҳалигача баҳс ва мунозаралар давом этмоқда.

Рейтинг: -13   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика