Италия А Серияси. “Торино” учта гол уриб, уч очкони қўлга киритди

6 окт 2018, 01:57
Италия А сериясининг 8-турида “Торино” футбочилаи ўз майдонларида “Фрозиноне”ни қийинчилик билан таслим этишди.

Учрашувда гарчи мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишсада, кейинчалик ташаббус меҳмонлар томонига ўтди ва Гольданиги ҳамда Чанонинг голларидан кейин мувозанат тикланди. Аммо 71-дақиқада Алехандро Беренгернинг киритган голи якунла мезбонларга уч очкони тақдим-3:2.

“Торино” 12 очко билан А серия турнир жадвалида 7 –поғонади, “Фрозиноне” эса 1 очко билан сўнгги поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia