А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди

Alisher Ostonov
2 ноя 2025
Италия А Серияси 10-тур доирасидаги "Верона" — "Интер" ўйини бўлиб ўтди.

Пётр Зелиньски 16-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни ажойиб тарзда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Аммо, биринчи бўлимнинг сўнггида, аниқроғи 40-дақиқасида Жованни ҳисобни тенглаштирди. 90+3 дақиқада эса "Верона" футболчиси Мартин Фреси боши билан тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди.




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia