UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  4 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  3 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  3 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  17 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  6

“Истиқлол”да нима гаплар? Янгиликлар

“Истиқлол”да нима гаплар?

Теглар :  Истиқлол
2017 йилни фарғоналик ишқибозлар муҳим янгилик ва қувонч билан қарши олдилар.

“Қувасой таъмир қурилиш” маъсуляти чекланган жамияти ҳузуридаги “Истиқлол” футбол жамоаси ўтиш мусобақаларида муваффақиятли қатнашиб 2017-йилги мавсумда мамлакат футбол чемпионатининг Биринчи лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўтиш ўйинлари Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳар стадионларида бўлиб ўтди. Мусобақаларда “Истиқлол” билан бирга  Андижондан “Шаҳрихон”, Тошкентдан “Бунёдкор-2”, Сирдарё вилоятидан “Боёвут” ва “Янгиер”, Тошкент вилоятидан “Ангрен” каби жамоалари иштирок этишди.

Шу кунларда жамоа янги мавсумга ва 26 январдан бошланадиган “Ҳоким Кубоги-2017” турнирига қизғин хозирлик кўришмоқда. Биз эса “Истиқлол” жамоаси бош мураббийи Наиль Гумановнинг турнир олди фикрлари билан қизиқдик.

– Ёш жамоамиз билан бирга бизга билдирилган ишончни оқлаш учун мусобақанинг биринчи йилида етакчи лигада мустаҳкамланиб олиш, ёш иқтидорларни танлаш ва тарбиялаш, кўплаб мухлисларни чиройли ва натижали ўйинларимиз билан қувонтиришга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун биринчи ўринда Фарғона вилояти “Ҳоким Кубоги”да нималарга қодир эканлигимизни исботлашимиз керак бўлади. Умуман олганда жамоанинг руҳи баланддир ва ғолибона юришларга тайёрмиз, – деди фарғоналиклар устози.

Баҳодир Эргашев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика