UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  6 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  0 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  22 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  6 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11

Истеъфога чиқарилган мураббийлар, қаримас Черан, “илтифотли” мухлислар — 4-тур нимаси билан ёдда қолди? Янгиликлар

Истеъфога чиқарилган мураббийлар, қаримас Черан, “илтифотли” мухлислар — 4-тур нимаси билан ёдда қолди?

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 4-тур учрашувлари якунланди.

"Сурхон" — "Бухоро"

Тошкент "пропискаси"да фаолият олиб бораётган термизликларнинг "Бухоро"га қарши ўйини кўпчиликнинг диққатини тортмаган бўлса-да, аслида қизиқарли лаҳзаларга бой бўлди. Биринчидан, учрашув давомида ҳакам чўнтагидан икки бор футболчиларга келгуси ўйинга ҳордиқ тақдим этадиган карточка чиқарди. Иккинчидан, футболчилар иккинчи бўлим сўнгида ҳакамнинг уч марта чаладиган ҳуштагини кутаётган бир паллада Ҳумоюн Шербўтаев шер сингари отилиб важоҳат билан кучли зарба йўллаб, барчани сергакликка чорлади. Ушбу учрашувдан сўнг бухороликлар устози Ҳаким Фузайлов ишдан кетди. Унинг ўрнини эса Улуғбек Бакаев эгаллади.


"Нефтчи" — ОКМК

Турнинг марказий учрашуви номига яраша руҳда ўтди. Дастлаб бурчак тўплари гулдастасидан сўнг Боаке таблога масъул ходимга иш топиб берган бўлса, биринчи бўлим ўрталарида Ларин бурчак тўплари амалга оширилаётганда хавфли футболчига айланишини яна бир бор исботлади. Бироқ ОКМК бу натижага қаноат қилмаслигини билдирди ва яна олдинга ташланди. Натижада Гадоевнинг пасидан сўнг Хуршид Ғиёсов бош билан зарба йўллаб, рақиб посбонини қовоқларини уюшга мажбур қилди. Табиики, ғалабали серия қайд этиб келаётган фарғоналикларга бу ҳисоб бегона баҳор эди. Жавоб қайтарганда ҳам Тўхтасинов ажойиб ижро билан тарози паллаларини тенг ҳолатга келтирди. Шу тариқа, мазкур учрашув томоша қилишга арзигулик шиддат ила ўтгани билан ёдда қолди.


"Навбаҳор" — "Сўғдиёна"

Наманган клубининг нафақат футболчилари, балки мухлислари ҳам ҳамиша актив ҳолатда. "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ҳам катта устунлик билан ғалаба қозонган жамоадан кўра ҳакамнинг ифторлик қилиши учун шароит яратиб берган мухлислар кўпроқ ёдда қолди. Иккинчи ёдда қоларли жиҳат, "Навбаҳор" "Пахтакор"га қарши ўйиндаги мағлубиятни инобатга олмаганда, 4 учрашувнинг учтасида йирик — 3:0 ҳисобида зафар қучди. Учинчиси эса, мазкур баҳсдан сўнг яна бир истеъфо юз берди — "Сўғдиёна" бош мураббийи Ёрқин Назаровга чиқиш эшиклари кўрсатилди.


"Қизилқум" — "Насаф"

Мазкур учрашувда эътиборни магнитга айлантирадиган даражада ўтмаган бўлса-да, беллашув сўнгида "Қизилқум"нинг "оғзидаги ошни олдириб қўйгани" билан ёдда қолди. Узоқ йиллик нохуш анъанадан сўнг 3 очкога эга бўлиш арафасида турган навоийликлар охирги дақиқа рақибга "илтифот" кўрсатиб юборди ва 11 метрли нуқтадан гол қабул қилиб олди. Нима ҳам дердик, навоийликлар меҳмондўст халқ, ташриф буюрган меҳмонни тушкун кайфиятда жўнатиб юборишни истамайди. “Насаф” эса гол уриш бобида мактабга уйга вазифасини тайёрламасдан борадиган зумраша сингари ҳаракат қилмоқда.


"Металлург" — "Пахтакор"

Пойтахтликларнинг севимли рақибларидан бўлган "Металлург" га қарши баҳс пенальтиларга бойлиги (учрашув давомида ҳакам уч маротаба 11 метрли нуқтага ишора қилди) ҳамда қаримас Чераннинг бенефеси (сербиялик ҳужумчи хет-трикка эришди, шулардан иккитасини пенальтидан урди) билан ёдда қолди.


"Бунёдкор" — "Турон"

Миллион қизиқчилар жамоаси концерт дастурида мақтаган стадионда кечган баҳсда гол кута-кута кўзларимиз саккиз бўлди. Учрашув давомида бир неча бор "Ура!" дея ҳайқиришимиз мумкин эди, аммо бунга ё "Бунёдкор" посбони, ёки иккала жамоа ҳимоячилари, шунингдек, дарвоза тўсини ҳам йўл қўймади.


"Олимпик" — "Андижон"

ЖАР стадионига боргунга қадар химчистка бўлишга улгурган томошабинлар қаршисида "Олимпик" "Андижон"га имкониятни бой бериб қўйди. Тимур Кападзе шогирдлари ўз майдонидаги иккинчи учрашувда ҳам очко олиш уёқда турсин, гол уриш нималигини билмаяпти. Шунингдек, андижонлик мухлислар жонли ижрода текин концерт қўйиб беришди.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика