UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  0 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  1 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  1 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  4 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  4 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  80 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  84 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   28 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  24

Истеъфо - энг осон ечим Янгиликлар

Истеъфо - энг осон ечим

Кеча Суперлиганинг 4-тур баҳслари доирасидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳрида кечган беллашувда "Қизилқум" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Навоийликларнинг грузиялик легионери Элгужа Григалашвили учта гол уриб мавсумдаги илк хет-трик муаллифи бўлганидан хабарингиз бор.

Натижада "Қизилқум" кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг Суперлигадаги дастлабки ғалабасини қўлга киритган бўлса, "Сўғдиёна" қаторасига иккинчи бор мағлуб бўлди. Умуман олганда, жиззахликлар бўлиб ўтган тўртта учрашувнинг бирортасида ғалаба қозона олишмади: уч мағлубият ва бир дуранг.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Сўғдиёна" бош мураббийи Александр Мочинов барча айбни ўзига олиб жамоани тайёрлай олмаганини ҳамда таркибни аниқлашда хатога йўл қўйгани ҳақида гапирди. Шунингдек, жамоа кичик инқирозни бошдан кечираётганини, футболчиларга ишонч етишмаётганини айтиб ўтди. Ва энг муҳими, Мочинов натижа бўлмас экан, бундай вазиятларда бош мураббий истеъфога чиқишини эслаб ўтди.

Футболда мураббийлар одатда уч хил вазиятда ишдан бўшашади. Биринчиси, натижа кўрсата олмагани учун ўзи истеъфо сўрайди. Иккинчиси, раҳбарият унинг ишидан қониқмай бўшатади. Учинчиси эса жамоа яхши ўйин кўрсатаётган пайтда ҳам мураббий айтайлик соғлиги ёки оиласидаги бирор муаммо сабаб ўзи кетишга рухсат беришларини илтимос қилади.

Кўп мураббийлар биринчи ва иккинчи ҳолатга тушишни хоҳлашмайди, чунки ҳеч бир мураббий жамоани қабул қилиб олаётганида натижа барибир ўхшамайди демайди, ҳамма фақат яхшисига умид қилади. Лекин бу - футбол. Иккита энг кучли жамоа бир-бири билан ўйнаган тақдирда ҳам барибир кимдир мағлуб бўлади.

Бунгача учта ўйинда гол урмаган "Сўғдиёна" кеча ҳартугул тўп киритишга муваффақ бўлди. Майли, рикошетдан бўлса ҳам гол урди. Аммо умумий ҳисобда тўртта ўйинда атиги битта гол уриш бу Суперлига жамоаси учун уят. ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов хизмат сафари билан Жиззахга борганида клубдаги мавжуд шароитларни кўриб, "Сўғдиёна"нинг Суперлигада ўйнашига рухсат берганди. Энди бўлса бу жамоа Суперлига даражасида ўйин кўрсатмай Аҳмаджонов олдида изза бўлиб қолди.

Агар "Сўғдиёна" ҳаммага "емиш" бўладиган бўлса, унда Суперлигада юрганидан нима фойда? Тинчгина Про-лигада ўйнаб юрса бўлармиди. Мочинов эса бу ҳолатда энг осон ечимни танлагандек кўринмоқда: натижа ўхшамадими, истеъфо беради. Тўғри-да, кетгани билан нима йўқотади? Мураббий бирор жамоани қабул қилиб олар экан, олдин ўзига савол бериши керак эмасми: мен жамоага нима бера оламан? Ишлаш қўлимдан келадими? Суперлигада натижа қила оламанми?

Бўлса бўлди, бўлмаса йўқ қабилида ҳаммасини ташлаб кетса ундан қолган жамоани ким олади? Йил бошида Мочинов бутун жамоани ўзи йиғди, ҳеч ким унинг ишига аралашмади. Ўзи нолдан бошлади ҳаммасини. Энди бўлса таркибни танлай олмадим деб ўтирибди. Кечирасиз-у, бу ғирт мактаб боласининг гапи. Ҳозир бўшади ҳам дейлик, лекин кейинги мураббий бу футболчиларни мен йиғмаганман, менга талаб қўйманглар демаслигига ким кафолат беради. Шундай қилиб натижа расво бўлишда давом этаверадими?

Александр Мочинов "Бухоро"да ишлаганидаёқ ҳали олий лига даражасида мураббий эмаслигини кўргандик, сал қолса бухороликлар биринчи лигага тушиб кетарди. Ундан кейин ёшлар термамизни Тожикистондаги саралашга олиб бориб, якунда Осиё чемпионатига олиб чиқа олмади. Бундан кўриниб турибдики, Мочиновнинг жойи ё биринчи лига, ё ўринбосарлар жамоаси ёки бўлмаса болалар футболи, аммо асло Суперлига эмас.

P.S. Истеъфо бермоқчиман, қўлимдан келмаяпти деб кетишдан осони йўқ, аммо кетишдан олдин ўзимдан кейинги мураббийга қандай жамоани қолдириб кетяпман деб бир савол бериб кўринглар, ҳурматли мураббийлар.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика