UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  2 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  0 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  40 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  55 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1

Истеъфо - энг осон ечим Янгиликлар

Истеъфо - энг осон ечим

Кеча Суперлиганинг 4-тур баҳслари доирасидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳрида кечган беллашувда "Қизилқум" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Навоийликларнинг грузиялик легионери Элгужа Григалашвили учта гол уриб мавсумдаги илк хет-трик муаллифи бўлганидан хабарингиз бор.

Натижада "Қизилқум" кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг Суперлигадаги дастлабки ғалабасини қўлга киритган бўлса, "Сўғдиёна" қаторасига иккинчи бор мағлуб бўлди. Умуман олганда, жиззахликлар бўлиб ўтган тўртта учрашувнинг бирортасида ғалаба қозона олишмади: уч мағлубият ва бир дуранг.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Сўғдиёна" бош мураббийи Александр Мочинов барча айбни ўзига олиб жамоани тайёрлай олмаганини ҳамда таркибни аниқлашда хатога йўл қўйгани ҳақида гапирди. Шунингдек, жамоа кичик инқирозни бошдан кечираётганини, футболчиларга ишонч етишмаётганини айтиб ўтди. Ва энг муҳими, Мочинов натижа бўлмас экан, бундай вазиятларда бош мураббий истеъфога чиқишини эслаб ўтди.

Футболда мураббийлар одатда уч хил вазиятда ишдан бўшашади. Биринчиси, натижа кўрсата олмагани учун ўзи истеъфо сўрайди. Иккинчиси, раҳбарият унинг ишидан қониқмай бўшатади. Учинчиси эса жамоа яхши ўйин кўрсатаётган пайтда ҳам мураббий айтайлик соғлиги ёки оиласидаги бирор муаммо сабаб ўзи кетишга рухсат беришларини илтимос қилади.

Кўп мураббийлар биринчи ва иккинчи ҳолатга тушишни хоҳлашмайди, чунки ҳеч бир мураббий жамоани қабул қилиб олаётганида натижа барибир ўхшамайди демайди, ҳамма фақат яхшисига умид қилади. Лекин бу - футбол. Иккита энг кучли жамоа бир-бири билан ўйнаган тақдирда ҳам барибир кимдир мағлуб бўлади.

Бунгача учта ўйинда гол урмаган "Сўғдиёна" кеча ҳартугул тўп киритишга муваффақ бўлди. Майли, рикошетдан бўлса ҳам гол урди. Аммо умумий ҳисобда тўртта ўйинда атиги битта гол уриш бу Суперлига жамоаси учун уят. ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов хизмат сафари билан Жиззахга борганида клубдаги мавжуд шароитларни кўриб, "Сўғдиёна"нинг Суперлигада ўйнашига рухсат берганди. Энди бўлса бу жамоа Суперлига даражасида ўйин кўрсатмай Аҳмаджонов олдида изза бўлиб қолди.

Агар "Сўғдиёна" ҳаммага "емиш" бўладиган бўлса, унда Суперлигада юрганидан нима фойда? Тинчгина Про-лигада ўйнаб юрса бўлармиди. Мочинов эса бу ҳолатда энг осон ечимни танлагандек кўринмоқда: натижа ўхшамадими, истеъфо беради. Тўғри-да, кетгани билан нима йўқотади? Мураббий бирор жамоани қабул қилиб олар экан, олдин ўзига савол бериши керак эмасми: мен жамоага нима бера оламан? Ишлаш қўлимдан келадими? Суперлигада натижа қила оламанми?

Бўлса бўлди, бўлмаса йўқ қабилида ҳаммасини ташлаб кетса ундан қолган жамоани ким олади? Йил бошида Мочинов бутун жамоани ўзи йиғди, ҳеч ким унинг ишига аралашмади. Ўзи нолдан бошлади ҳаммасини. Энди бўлса таркибни танлай олмадим деб ўтирибди. Кечирасиз-у, бу ғирт мактаб боласининг гапи. Ҳозир бўшади ҳам дейлик, лекин кейинги мураббий бу футболчиларни мен йиғмаганман, менга талаб қўйманглар демаслигига ким кафолат беради. Шундай қилиб натижа расво бўлишда давом этаверадими?

Александр Мочинов "Бухоро"да ишлаганидаёқ ҳали олий лига даражасида мураббий эмаслигини кўргандик, сал қолса бухороликлар биринчи лигага тушиб кетарди. Ундан кейин ёшлар термамизни Тожикистондаги саралашга олиб бориб, якунда Осиё чемпионатига олиб чиқа олмади. Бундан кўриниб турибдики, Мочиновнинг жойи ё биринчи лига, ё ўринбосарлар жамоаси ёки бўлмаса болалар футболи, аммо асло Суперлига эмас.

P.S. Истеъфо бермоқчиман, қўлимдан келмаяпти деб кетишдан осони йўқ, аммо кетишдан олдин ўзимдан кейинги мураббийга қандай жамоани қолдириб кетяпман деб бир савол бериб кўринглар, ҳурматли мураббийлар.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика