UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  4 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Испаниялик мураббий АПЛ клуби таклифини рад қилди Янгиликлар

Испаниялик мураббий АПЛ клуби таклифини рад қилди

"Лидс" бир неча кундан бери янги мураббий изламоқда.

Аввалроқ "Лидс" Жесси Маршни бош мураббийликдан бўшатганди. ОАВ маълумотларига кўра, америкалик мутахассис ўрнига Андони Ираола асосий номзод бўлган. Испаниялик мураббий ҳатто "Лидс"дан расмий таклиф олган. Бироқ "Onda Cero" хабарига кўра, таклиф рад этилган. Ираоланинг мақсади – "Райо Вальекано"да ишлашни давом эттириш.

40 ёшли испаниялик жуда яхши йўналишда кетаётган лойиҳадан воз кечмоқчи эмас. Айни дамда Мадрид яқинидаги жамоа Испания чемпионатида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳозирда "Лидс"ни вақтинчалик Майкл Скубала бошқармоқда. "Товуслар" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика