Испания терма жамоасида навбатдаги алмашинув содир бўлди
04 окт 2021 14:12
Янгиликлар
Испания терма жамоасида навбатдаги алмашинув содир бўлди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Роберто Миллатлар Лигаси финал турнирида иштирок этиш учун Испания терма жамоасидан чақирув олди.
Роберто жароҳат олган "Сельта" хавбеки Браис Мендесни алмаштиради. Мендеснинг ўзи "Барселона" хавбеки Педрининг жароҳати сабаб таркибдан жой олганди.
Олдинроқ, Испания терма жамоаси бош мураббий Луис Энрике яна бир ўйинчини алмаштиришга мажбур бўлганди. Жароҳат олган "Атлетико" ярим ҳимоячиси Маркос Льорентенинг ўрни "Тоттенхэм" футболчиси Брайан Хиль билан тўлдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, Испания термаси 6 октябрь куни Миланда Италия билан Миллатлар Лигаси ярим финалида тўқнаш келади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар