Ислом Тўхтахўжаев: "Олдиндаги 2 та муҳим ўйинда ғалабага эришмоқчимиз"
22 авг 2017 14:41
Янгиликлар


Ислом Тўхтахўжаев: "Олдиндаги 2 та муҳим ўйинда ғалабага эришмоқчимиз"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг сўнгги 2 учрашувига ҳозирликни давом эттирмоқда.
Миллий терма жамоамизнинг олдиндаги ўйинларига тайёргарлиги хусусида “Локомотив” жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ўз фикрларини ўртоқлашди.
– Тайёргарлик жараёнини бошлаб юбордик. Олдинда бизни жуда муҳим ва масъулиятли ўйинлар кутяпти. Насиб этса, ушбу учрашувларда ижобий натижага эришиб, энг эзгу мақсадимизга етмоқчимиз. Йиғинга секин-аста хориждаги футболчилар ҳам етиб келишмоқда. Барчанинг кайфияти аъло даражада. Агар мухлисларимиз бизни дуо қилиб туришса, албатта ўз ниятимизга етамиз ва мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз, – дейди тажрибали футболчи “Локомотив” матбуот хизматига.
Ўхшаш янгиликлар
14:00
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини 14
11:09
Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди 8

Фикрлар