UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

Ислом Тўхтахўжаев: "Минск йиғини иккинчи давра олдидан айни муддао бўлди" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "Минск йиғини иккинчи давра олдидан айни муддао бўлди"

Ўзбекистон Пепси Суперлигасида давралар оралиғида вужудга келган танаффусдан унумли фойдаланиш учун Минск шахрига йўл олган “темирйўлчилар” машғулотларни давом эттирмоқда.

 “Локомотив” матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев билан ушбу йиғин ҳақида кичик суҳбат уюштирди.

- Ислом, машғулотлар қандай ўтмоқда? Жамоа иккита учрашув ўтказди, ушбу учрашувлар қандай кечганлиги тўғрисида ўз таасуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Минск йиғини биз учун айни муддао бўлди. Бу ердаги об-ҳаво ўтказилган ўйинлардан кейин тезроқ тикланишга ёрдам беради. Яна бу шахар бизга бегона эмас, бир неча йилдан бери Минск шахрида чемпионатимизнинг кейинги давраларига тайёргарлик кўряпмиз. Ўтказилган икки учрашувга келсак, биринчи учрашувда кўплаб ҳавфли вазиятлар яратишимизга қарамасдан рус клубига имкониятни бой бериб қўйдик. Иккинчи учрашувда эса йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Йиғинларда асосан натижаларга эътибор берилмайди. Энг аввало жамоавий ўйинни янада кучайтириш, яратилган вазиятларни голга айлантириш, ўз ўйин услубимизни янада такомиллаштириш устида иш олиб борилади.

- Суперлигада 15 та учрашув якунланди. Ўз ўйинингиз, “Локомотив” қайд этган натижадан кўнглингиз тўлдими?

- Биринчи даврадан ҳеч кимнинг кўнгли тўлмади. Бу ерда жамоа рахбарияти, футболчилар, мураббийлар штаби ва албатта мухлисларимизнинг ҳам. Ҳозир жамоамиз ўзига мос бўлмаган ўринда турибди. Иккинчи даврада энди биринчи даврада йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиб яна ўзимизнинг жойимизга қайтамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика