UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   1 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  8 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  1 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  5 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  11 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  1 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  6 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  1 07:31Саудия Арабистони чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 02:33ЛаЛига. "Атлетико" ва "Бетис"дан йирик ғалабалар  0 01:58"Милан"нинг Италия Кубоги финалидаги рақиби аниқ бўлди  2 01:00Паслар даҳоси: Хавининг Эл-Класикодаги энг яхши 5 ўйини  11 00:39Райан Гиггз Роналдунинг МЮдаги илк йилларини эслади  14

Ислом Тўхтахўжаев: "Минск йиғини иккинчи давра олдидан айни муддао бўлди" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "Минск йиғини иккинчи давра олдидан айни муддао бўлди"

Ўзбекистон Пепси Суперлигасида давралар оралиғида вужудга келган танаффусдан унумли фойдаланиш учун Минск шахрига йўл олган “темирйўлчилар” машғулотларни давом эттирмоқда.

 “Локомотив” матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев билан ушбу йиғин ҳақида кичик суҳбат уюштирди.

- Ислом, машғулотлар қандай ўтмоқда? Жамоа иккита учрашув ўтказди, ушбу учрашувлар қандай кечганлиги тўғрисида ўз таасуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Минск йиғини биз учун айни муддао бўлди. Бу ердаги об-ҳаво ўтказилган ўйинлардан кейин тезроқ тикланишга ёрдам беради. Яна бу шахар бизга бегона эмас, бир неча йилдан бери Минск шахрида чемпионатимизнинг кейинги давраларига тайёргарлик кўряпмиз. Ўтказилган икки учрашувга келсак, биринчи учрашувда кўплаб ҳавфли вазиятлар яратишимизга қарамасдан рус клубига имкониятни бой бериб қўйдик. Иккинчи учрашувда эса йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Йиғинларда асосан натижаларга эътибор берилмайди. Энг аввало жамоавий ўйинни янада кучайтириш, яратилган вазиятларни голга айлантириш, ўз ўйин услубимизни янада такомиллаштириш устида иш олиб борилади.

- Суперлигада 15 та учрашув якунланди. Ўз ўйинингиз, “Локомотив” қайд этган натижадан кўнглингиз тўлдими?

- Биринчи даврадан ҳеч кимнинг кўнгли тўлмади. Бу ерда жамоа рахбарияти, футболчилар, мураббийлар штаби ва албатта мухлисларимизнинг ҳам. Ҳозир жамоамиз ўзига мос бўлмаган ўринда турибди. Иккинчи даврада энди биринчи даврада йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиб яна ўзимизнинг жойимизга қайтамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика