UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  1 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  9 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

Ислом Тўхтахўжаев: "Баҳсни 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан бошладик десак ҳам бўлади" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "Баҳсни 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан бошладик десак ҳам бўлади"

"Металлург" - "Локомотив" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Мухлисларга ёқадиган голларга бой ўйин бўлди. Учрашув бошида тезкор гол ўтказиб юбордик. Баҳсни 0:1 ҳисобидаги мағлубият бошладик десак ҳам бўлади. "Металлург" жамоаси ҳам яхши ўйнади. Ҳимояда яхши ўйнаб қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишди. 

"Металлург" доим ўз уйида жуда яхши ўйнайди. Ҳар йили бу жамоа билан баҳсларда қийналамиз. 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин ҳам ғалаба учун ҳаракат қилдик. Аммо рақибда қарши ҳужумлар учун бўш жойлар кўп бўлди.

Учрашувдан келиб чиқсак дурангдан қониқдик десам бўлади. Аммо баҳсдан олдин кимдир дуранг бўлади деса бунга рози бўлмасдим, бизга ғалаба керак эди.

Урган голимга келсак "Металлург"нинг учинчи голида менинг айбим бўлди. Шу боис жарима тўпини ўзим тепишга ва айбимни ювишга ҳаракат қилдим. Шукурки гол урдим.

Ҳимояда мен билан бирга ўйнаётган Сергей Прохоров ҳақида нима дея оламан? Ёш, иқтидорли футболчи. Тажриба йиллар давомида келади. Агар шундай ишлашда давом этса юртимиз учун керакли ҳимоячи бўлиб етишади.

Июль ойида "Локомотив" Минск шаҳрида йиғин ўтказади. Лекин мен Беларусга бормайман. Сабаби ўша пайтда терма жамоа сафида Австрия йиғинида бўламан, - дейди Ислом Тўхтахўжаев.


"Локомотив" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика