UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  0 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   16 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  8 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2

Ислом Исмоилов: "Футболчилар иккинчи бўлимда ўзларида куч топа олишди" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Футболчилар иккинчи бўлимда ўзларида куч топа олишди"

Суперлиганинг еттинчи туридан ўрин олган "Турон" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг мезбонлар устози Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.



- "Пахтакор" билан учрашувга бир ҳафта давомида жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақиб сафида бир қанча маҳоратли ва тажрибали футболчилар борлигини биламиз. Уларда ёмон футболчининг ўзи йўқ. Шу боис махсус дастур ишлаб чиққандик. Футболчиларга раҳмат айтаман. Берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Кўпроқ тактик ҳаракатларга эътибор бердик. Биринчи бўлимнинг 30-дақиқасигача рақибда гол уриш учун имконият бўлмади. Дарвозамиз олдида хавфли вазият юзага келтира олмади. Пенальти ўйинни ўзгартириб юборди. Фикримча у ерда 50/50 вазият эди. Контакт ҳам йўқ эди. Ҳакамлар ҳақида гапирмайман дегандим. Лекин барибир айрим қарорлар ўйинни натижасига ўз таъсирини ўтказмоқда. Мана шу ўйинга қанчадан-қанча инсонларнинг меҳнати ётибди. Битта қарор ўйинни ўзгартириб юбормаслик керак. VAR тизими жамоамиз иштирокидаги битта ўйинда ишлади, холос. У ҳам бўлса "Сўғдиёна" билан ўйиндан кейин. VARдан оқилона фойдаланиш лозим. Бу керак. Чунки баҳсли вазиятлар бўлмоқда. Футболчиларга раҳмат айтаман. Иккинчи бўлимда ўзларида куч топа олишди".

- Фозил Мусаевнинг алмаштирилиши жароҳат билан боғлиқми?
- Фозил Мусаев оёқ мушакларидан жароҳат олгани боис алмаштирилди. Унинг ўрнига майдонга тушган Жавоҳир Соҳибов ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Гол урди. Жавоҳир аста-секин спорт формасини тиклаб бораётганидан хурсандман. Унинг салоҳияти катта.

- Футболчилар танаффусга асабий руҳда танаффусга йўл олишди. Иккинчи бўлимда ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишди. Уларни қандай қилиб ўзгартирдингиз?
- Асабий ҳолат бўлиб туради. Футболчилар катта ҳажмдаги ишни бажармоқда. Арзимаган хато нафақат футболчиларни, стадионга келган мухлисларни ҳам асабийлаштирди. Бу майдондаги ўйинчига бир неча баробар таъсир қилади. Биринчи бўлимдан сўнг уларни руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилдик. Ўйинни бошида озгина қўрқув ёки босим кузатилди. 

- Дарвозабонлар муаммоси бугунги ўйинга келиб барҳам топгандек бўлди...
- Акмал Ортиқов бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Ўйиндан-ўйинга оптимал спорт формасига кириб боряпти. Дарвозабон ярим жамоа. 

- Жамоа ҳамма ўйиндар ҳар хил таркибда ўйнамоқда...
- "Андижон" билан ўйинда ҳам шу таркиб майдонга тушганди. Айрим чизиқларда ўзгаришларга қўл уряпмиз. Кубокда кам ўйнаётган футболчиларга имконият бердик. Бизда иккита тенг таркиб йиғилган. Ҳар қандай футболчини ўрнини тўлдира оладиган ижрочимиз бор. 

- Тожикистонлик футболчи қачон майдонга тушади?
- Марказий чизиқда рақобат катта. Унга ҳам имконият беришга ҳаракат қиламиз. Уни бекорга жалб қилмаганмиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика