UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" 2:3 (онлайн ҳисоб)  65 23:01ЕЧЛ. "Барселона" – "Интер". Бошланғич таркиблар аниқ!  10 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  4 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  3 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  3 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  8 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  18 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1

Ислом Исмоилов: "Футболчилар иккинчи бўлимда ўзларида куч топа олишди" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Футболчилар иккинчи бўлимда ўзларида куч топа олишди"

Суперлиганинг еттинчи туридан ўрин олган "Турон" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг мезбонлар устози Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.



- "Пахтакор" билан учрашувга бир ҳафта давомида жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақиб сафида бир қанча маҳоратли ва тажрибали футболчилар борлигини биламиз. Уларда ёмон футболчининг ўзи йўқ. Шу боис махсус дастур ишлаб чиққандик. Футболчиларга раҳмат айтаман. Берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Кўпроқ тактик ҳаракатларга эътибор бердик. Биринчи бўлимнинг 30-дақиқасигача рақибда гол уриш учун имконият бўлмади. Дарвозамиз олдида хавфли вазият юзага келтира олмади. Пенальти ўйинни ўзгартириб юборди. Фикримча у ерда 50/50 вазият эди. Контакт ҳам йўқ эди. Ҳакамлар ҳақида гапирмайман дегандим. Лекин барибир айрим қарорлар ўйинни натижасига ўз таъсирини ўтказмоқда. Мана шу ўйинга қанчадан-қанча инсонларнинг меҳнати ётибди. Битта қарор ўйинни ўзгартириб юбормаслик керак. VAR тизими жамоамиз иштирокидаги битта ўйинда ишлади, холос. У ҳам бўлса "Сўғдиёна" билан ўйиндан кейин. VARдан оқилона фойдаланиш лозим. Бу керак. Чунки баҳсли вазиятлар бўлмоқда. Футболчиларга раҳмат айтаман. Иккинчи бўлимда ўзларида куч топа олишди".

- Фозил Мусаевнинг алмаштирилиши жароҳат билан боғлиқми?
- Фозил Мусаев оёқ мушакларидан жароҳат олгани боис алмаштирилди. Унинг ўрнига майдонга тушган Жавоҳир Соҳибов ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Гол урди. Жавоҳир аста-секин спорт формасини тиклаб бораётганидан хурсандман. Унинг салоҳияти катта.

- Футболчилар танаффусга асабий руҳда танаффусга йўл олишди. Иккинчи бўлимда ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишди. Уларни қандай қилиб ўзгартирдингиз?
- Асабий ҳолат бўлиб туради. Футболчилар катта ҳажмдаги ишни бажармоқда. Арзимаган хато нафақат футболчиларни, стадионга келган мухлисларни ҳам асабийлаштирди. Бу майдондаги ўйинчига бир неча баробар таъсир қилади. Биринчи бўлимдан сўнг уларни руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилдик. Ўйинни бошида озгина қўрқув ёки босим кузатилди. 

- Дарвозабонлар муаммоси бугунги ўйинга келиб барҳам топгандек бўлди...
- Акмал Ортиқов бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Ўйиндан-ўйинга оптимал спорт формасига кириб боряпти. Дарвозабон ярим жамоа. 

- Жамоа ҳамма ўйиндар ҳар хил таркибда ўйнамоқда...
- "Андижон" билан ўйинда ҳам шу таркиб майдонга тушганди. Айрим чизиқларда ўзгаришларга қўл уряпмиз. Кубокда кам ўйнаётган футболчиларга имконият бердик. Бизда иккита тенг таркиб йиғилган. Ҳар қандай футболчини ўрнини тўлдира оладиган ижрочимиз бор. 

- Тожикистонлик футболчи қачон майдонга тушади?
- Марказий чизиқда рақобат катта. Унга ҳам имконият беришга ҳаракат қиламиз. Уни бекорга жалб қилмаганмиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика