Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"
04 ноя 23:17
Янгиликлар
Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"
Эртага Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Парагвайга қарши ўйин билан мусобақадаги иштирокини бошлайди. Жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов мусобақа олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тайёргарлик етарли даражада бўлди. Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр. Эртанги рақиб ўз қитъасининг энг кучли жамоаларидан бири. Умуман олганда Жаҳон чемпионатида кучсиз рақибнинг ўзи йўқ. Жанговар руҳда тайёргарлик кўрдик. Мураббийлар штаби билан Парагвайнинг 10 га яқин ўйинини кўриб чиқдик. Рақибнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганиб, шунга яраша тайёрландик. Катта мусобақаларда ҳаяжон бўлиши табиий, биз мураббийлар билан шу ҳаяжонни футболчилардан ечиш устида ишлаяпмиз. Осиё чемпионлигидан кейин баъзи мухлислар Жаҳон чемпионатида ҳам яхши натижа кутишяпти биздан. Бу яхши ҳолат, аммо ёш футболчилар бу керагидан ортиқ масъулият юклаши ҳам мумкин", -дейди Ислом Исмоилов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар
Кейинги ўйинларда анча осон бўлади.