UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  1 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  104 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  14 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

Ислом Исмоилов: "Барча ўйинларда ғалаба қозонмоқчимиз" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Барча ўйинларда ғалаба қозонмоқчимиз"

2025 йилги U-17 Осиё кубоги саралаш босқичи учрашувлари олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов иштирок этди ва ўз фикрларини билдирди.

— Ушбу турнирга узоқ вақт давомида тайёргарлик кўрдик, ҳозирги вақтда барча футболчиларимиз энг оптимал спорт формасида, деб айта оламан.  

Асосий мақсадимиз барча учрашувларда чиройли ўйин намойиш этиб, ғалаба қозониш ҳамда Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритишдан иборат. Аввалроқ Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам Хитой Тайпейида ўтган саралаш турнири доирасидаги барча учрашувда ғалаба қозониб, Осиё кубогига йўл олган эди. Биз ҳам худди шу натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз.

Рақиб жамоалари ҳақида

— Гуруҳ босқичида Ироқ, Фаластин ва Хитой Тайпейи билан ўйнаймиз. Мураббийлар штаби ва таҳлилчиларимиз билан биргаликда рақибларимизнинг ўйин услубларини тўлиқ ўргандик. Мураббийлар ҳамда футболчилар бор имкониятимизни ишга солиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз ва олдимизга қўйилган вазифани, албатта, бажарамиз.

Эслатиб ўтамиз, саралаш ўйинларида ҳамюртларимиз 23 октябрь куни Фаластин, 25 октябрь куни Хитой Тайпейи ҳамда 27 октябрь куни Ироқ термасига қарши ўйнайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика