UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

“Ислом бирдамлик ўйинлари”. Футбол мусобақалари старт олди Янгиликлар

“Ислом бирдамлик ўйинлари”. Футбол мусобақалари старт олди

12-22 май кунлари Боку шаҳрида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” бўлиб ўтади.

Мусобақада 57та давлатдан уч мингдан зиёд спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон делегацияси “Ислом бирдамлик ўйинлари”да биринчи марта иштирок этади.

Мусобақа 20 та спорт тури бўйича ўтказилади. Шунингдек, ўйинлар дастурига пара-атлетика ҳамда пара-дзюдо турлари ҳам киритилган. IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да Ўзбекистон шарафини 103 нафар ҳамюртларимиз спортнинг 15та турида ҳимоя қилишади.

Кеча мусобақада футбол баҳсларига старт берилди. Футбол спорт турида 8 мамлакат терма жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишмоқда. Ўзбекистон футбол мусобақаларида иштирок этмайди.

"A" гуруҳида мезбон Озарбайжон терма жамоаси Камерун билан нурсиз дуранг қайд этди. Марокаш эса Саудия Арабистони устидан ғалабага эришди - 1:0.

"B" квартетида Жазоир Туркиядан устун келди - 2:1. Фаластин ҳамда Уммон ўртасидаги баҳсда эса ғолиб аниқланмади - 2:2.

2-тур ўйинлари 11 майда, 3-тур эса 15 май куни бўлиб ўтади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни олган жамоалар ярим финалга чиқишади.

"A" гуруҳи
Саудия Арабистони - Марокаш 0:1
Озарбайжон - Камерун 0:0

"B" гуруҳи
Жазоир - Туркия 2:1
Фаластин - Уммон 2:2




Ислом ҳамжихатлик ўйинларини "Olamsport.com" ва "Championat.asia" сайтлари бевосита Боку шаҳридан туриб ёритиб борадилар!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика