UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  0 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  2 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  9

"Ислом бирдамлик ўйинлари" совриндорлари ва ОАВ вакиллари тақдирланди Янгиликлар

"Ислом бирдамлик ўйинлари" совриндорлари ва ОАВ вакиллари тақдирланди

Бугун Тошкентдаги "Олимпия шон-шуҳрати музейи"да тўртинчи "Ислом бирдамлик ўйинлари"да совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар, шунингдек спорт соҳасида фаолият олиб бораётган ОАВ вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси президенти Алишер Султонов, бош котиб Ойбек Касимов, Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, федерациялар вакиллари, спортчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.


Тадбирни МОҚ матбуот котиби Зафар Имомхўжаев олиб борди



Меҳмонларга спортчиларимизнинг Бокудаги муваффақиятлари акс этган видеоролик қўйиб берилди

Маросимда МОҚ Президенти Алишер Султонов сўзга чиқиб, "Ислом бирдамлик" ўйинларида совриндорлар қаторидан ўрин олган спортчиларни ушбу ютуқ билан табриклар, уларнинг барчаси моддий ва маънавий томонлама рағбатлантирилишини маълум қилди.

Алишер Султонов ўз табриги давомида Бокуда бўлиб ўтган ўйинларда Ўзбекистон ҳисобига олтин медални қўшиб қўйган спортчиларга 10 миллион сўм, кумуш медали соҳибларига 5 миллион сўм, бронза медалини қўлга киритган спортчиларга эса 3 миллион сўмдан мукофот пули тақдим этилишини айтиб ўтди.


Бокудаги мусобақада иштирок этган Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзолари



Теннисчиларимиз


Мусобақадаги илк медални бизга ўқ отувчиларимиз тақдим этишганди



Спортчиларимиз номидан сўзга чиққан каратэчи Садриддин Сайматов барчаси учун миннатдорчилик билдирди ва Токио-2020 Олимпиадасида муносиб иштирок этишга ваъда берди

Шунингдек, бугунги тадбирга 27 июнь кунги оммавий ахборот ҳодимлари муносабати билан бир қатор спорт журналистлари, жумладан Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Нодирхўжа Юлдашев, Камолиддин Алимов, Даврон Файзиев, Диёр Имомхўжаев, Санжар Ризаев, Тимур Низаев ва бошқалар Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси томонидан тақдирландилар. 


Азиз Тўхтамуродов

Маросимдан олинган суратларни ФОТОГАЛЕРЕЯ орқали томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика