

Испаниялик ҳужумкор футболчи душанба куни кечаси Берлинга учиб келди ва “Унион” қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг, у жамоа билан бир йилга узайтириш имкони билан 2024 йилгача шартнома имзолайди.
Иско мавсумни “Севилья”да бошлади ва 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди. Декабрда эса клуб у билан келишувни бекор қилди. Бунгача футболчи 9 йил давомида “Реал” шарафини ҳимоя қилган ва “Малага” ҳамда “Валенсия” каби жамоаларда ўйнаганди.



