UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  0 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  2 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  6 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  0 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  1 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  1 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  5 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  17 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  7 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  8

Ишсиз қолган Микляев Лаудруп ва Слуцкийни ортда қолдирди Янгиликлар

Ишсиз қолган Микляев Лаудруп ва Слуцкийни ортда қолдирди

Жаҳон клублари рейтинги расмий веб-сайтида бутун дунё футбол мураббийлари рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, "Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде 14888 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўрин "Атлетико" устози Диего Симеонега тегишли. Учинчи ўринни эса Бразилиянинг "Гремио" клуби устози Ренато Гаучо 13474 очко билан банд этган. 

Бу рўйхатдан икки нафар ўзбекистонлик мураббий ҳам жой олган. Булар - Андрей Микляев ва Рўзиқўл Бердиев. Баҳорда "Локомотив" ва "Насаф" Осиё чемпионлар лигасида иштирок этгани боис рейтинг тузувчилар ушбу мураббийларни рўйхатга қўшишган.

Қизиғи шундаки, ҳозирча ишсиз юрган Андрей Микляев жаҳон мураббийлари рейтингида 568-ўринни эгаллаб турибди. Ҳамда Микляев рейтингда Паулу Бенту, Андрей Тихонов, Олег Коннонов, Микаэль Лаудруп каби ҳамкасбларини ортда қолдирган.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бу борада 735-ўринда бормоқда ва Фабио Капелло, Дмитрий Аленичев каби мураббийлардан кўпроқ очко жамғарган. Осиёда юқори учликни Чой Канг Хи, Жорже Жезус ва Ким До Хун эгаллаб туришибди.  

Жаҳон мураббийлари рейтинги

1. Эрнесто Вальверде ("Барселона") - 14888
2. Диего Симеоне ("Атлетико") - 14108
3. Ренато Гаучо ("Гремио") - 13474
4. Зинедин Зидан ("Реал", собиқ) - 13242
5. Марсело Гальярдо ("Ривер Плейт") - 13121
6. Массимилиано Аллегри ("Ювентус") - 12565
7. Юпп Хайнкесс ("Бавария", собиқ) - 10872
8. Юрген Клопп ("Ливерпуль") - 10624
9. Ариел Холан ("Индепендьенте") - 10616
10. Гильермо Баррос Шелотта (Бока Хуниорс) - 10076
...
...
...
24. Чой Канг Хи ("Чонбук Моторс") - 7250
31. Жорже Жезус ("Али Ҳилол") - 6641
54. Ким До Хун ("Ульсан Хюндай") - 5483
...
...
...
568. Андрей Микляев ("Локомотив", собиқ) - 784
584. Паулу Бенту ("Чонгкин Лифай", собиқ) - 738
593. Андрей Тихонов ("Крилья Советов", собиқ) - 714
599. Олег Коннонов ("Арсенал" Тула) - 697
600. Микаэль Лаудруп ("Ал Райан", собиқ) - 696
653. Леонид Слуцкий ("Витесс") - 571
...
...
...
735. Рўзиқул Бердиев ("Насаф") - 422
740. Фабио Капелло ("Жиангсу", собиқ) - 418
766. Аурелио Андреаццоли ("Эмполи") - 364
812. Дмитрий Аленичев ("Енисей") - 319

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика