Ишқибозлар Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2014 арафасидаги машғулотини тўхтатиб қўйишди
12 июн 2014 11:05
Янгиликлар
Ишқибозлар Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2014 арафасидаги машғулотини тўхтатиб қўйишди
Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати арафасида ўнлаб ишқибозлар майдонга югуриб чиқиб, Аргентина миллий терма жамоасининг машғулотини тўхтатиб қўйишди.
Бу ҳақда, маҳаллий нашрларга асосланиб, ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Хабар беришларича, ишқибозлардан бири ҳужумчи Лионель Месси олдида тиз чўкиб, унинг оёғини ўпишга ҳаракат қилган.
Ҳужумчи кулиб, қўриқчилар тартиббузар ишқибозни майдондан олиб чиқиб кетгунларича уни қучоқлаб, унга ўз футболкасини совға қилишга улгурган.
Бундан ташқари, ишқибозлар футболчилар машғулот вақтида фойдаланаётган тўплардан бирини ҳам олиб қўйишган.
Маълумот учун, ЖЧ-2014 гуруҳ босқичида Аргентина терма жамоаси Эрон, Нигерия ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоаларига қарши тўп суради.

Фикрлар