UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  1 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Ишонинг, яхши одамлар кам эмас Янгиликлар

Ишонинг, яхши одамлар кам эмас

Теглар :  Патрис Эвра
Патрис Эвра – Италияга бўлган сафари ҳаётини қанчалик ўзгартириб юборгани ҳақида.

«1998 йил, мен 17 ёшда эдим. Дўстларим билан қандайдир мусобақада иштирок этаётган эдик. Шунда бир киши ёнимга келиб, "Торино"да кўрикдан ўтишни истайсанми", — деб сўради. Мен у инсонни деярли танимасдим. Билганим фақатгина Парижда унинг ўз ресторани борлиги эди. Аммо рози бўлдим. У менга қўнғироқ қилишини айтди ва хайрлашди. Албатта, мен ҳеч қандай қўнғироқ бўлмайди деб ўйлагандим ўшанда.

Лекин у ваъдасининг устидан чиқди ва биз Туринга йўл олдик. "Торино" менга шартнома таклиф қилмади, лекин кўрикда учинчи дивизион клуби директори бор эди. У мени жамоасига чақирди.

Мен Парижга қайтдим ва Сицилиянинг кичик бир жамоаси мен учун жаннат эшикларини очишини ҳаёл қила бошладим. 

Аммо унга етиш осон бўлмасди. Менга жамоа Италия шимолида тоғли зоналарда машғулот олиб боришини айтишди. Мен умримда бирор марта ҳам бегона мамлакатга бир ўзим кетмагандим. Италиянча гапирмасдим, қўлимда бир парча қоғоз билан йўлга тушдим. Ўша қоғозда онамнинг телефон рақамлари ёзилганди. Аввал Миланга етиб бориш ва у ердан бошқа транспортга ўтириш зарур эди. 

Миланга етиб келдим, улкан таблога кўзим тушди. Чиптамга қарадим, яна таблога қарадим. Мен чиқишим керак бўлган поезд қани?

Шунда олдимга бир нотаниш одам келди. Бир кўзи кўрмас экан, ўзи Сенегалданман деди. "Яхшимисан оғайни? Адашиб қолдингми? Анчайин ҳомушсан».

Мен қаерга боришим кераклиги, қайси томонга юришни билмаётганимни айтдим ва чиптани кўрсатдим. «Сенинг поездинг бир соат олдин кетиб бўлди».

У онамга қўнғироқ қилди, нима бўлганини айтиб берди. Табиийки, ойижоним ҳавотир ола бошладилар ва саросимага тушиб, мени ортга, Парижга жўнатиб юборишни илтимос қилди. Лекин ўша нотаниш инсон – у худди фариштадек эди. «Ташвишланманг, эртага уни ўзим тўғри йўналишдаги поездга чиқариб юбораман», - деди.

Кейин биз унинг уйига бордик. Мен уникида овқатландим, ётиб ухладим. Эрталаб соат олтида ўша киши мени уйғотди ва вокзалга олиб борди, қайси поездга чиқишимни ҳам кўрсатди. Мен у инсон кимлигини ўшанда ҳам, ундан кейин ҳам била олмадим. Лекин умримнинг охиригача ундан миннатдорман.

Йўл-йўлакай бошқа бир муаммо юзага келди. Мен қайси бекатда поезддан тушишим кераклигини билмасдим. Қўлимдаги қоғозда бекат номи ёзилган, лекин тилни билмаслигим сабабли ҳар сафар поезд тўхтаганда атрофдагиларнинг "бошини қотиришни" бошлардим.

Охир-оқибат поездда фақат мен ва уч нафар черков ходималари қолди. Учинчи ёки тўртинчи саволдан кейин уларнинг ҳам жонига текканимни тушундим, лекин охири етиб бордим. Поезддан тушдим ва ҳайратдан карахт ахволда эдим. 

У ерда буткул ҳеч нима йўқ эди. Ҳаттоки ўриндиқлар ҳам. Фақатгина шамол эсарди. 

«Ана энди йўқолиб қолганим аниқ. Ёрдам бергани на Миланда қолиб кетган фаришта, на қўнғироқ қилгани телефон, умуман ҳеч ким йўқ эди. Нима қилсам экан?»

Кутишга қарор қилдим. Беш дақиқа, ўн, ўттиз... Бир соат, икки соат... Ҳеч ким мени кутиб олиш учун келмасди. Қуёш ботиб, кун қоронғулаша бошлади.

Орадан олти соат ўтди.

Мени олиб кетиш учун машина келди, ичида клуб директори. «Кечирасан, кечирасан. Биз сени поездга кеч қолдинг деб ўйлагандик. Бла-бла-бла». У мени меҳмонхонага олиб келди ва машғулот учун махсус кийимларимни берди. Уларни кийиб ойнага қарадим… «Наҳотки!». Ўша лаҳза мен дунёдаги энг бахтли болакай эдим. Ойимга қўнғироқ қилдим. «Ойи, ишонасизми? Бизга таом тортиляпти. Бу ерда қошиқ, вилка, барчаси уч хилдан экан!»

Онам йиғлаб юборди».

Ўша инсон бўлмаганда, нима бўлишини тасаввур ҳам қила олмайман. Ваҳоланки, унга менинг ҳеч қандай фойдам тегмади. Яхши одамлар кам эмас, ишонинг. Мен бунга ишонаман!"


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика