UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  8 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  3 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0

Ироқ U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши минглаб мухлислар қуршовида ўйнаш? Биз айнан шуни истаймиз" Янгиликлар

Ироқ U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши минглаб мухлислар қуршовида ўйнаш? Биз айнан шуни истаймиз"

U-23 Осиё Кубоги "B" гуруҳи 3-тури доирасидаги Ироқ U-23 — Кувайт U-23 ўйини 3:1 ҳисобида якунланди.

Ўйиндан сўнг Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Соукуп қатнашди. Мураббий матбуот анжумани давомида Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида ҳам гапирди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Албатта, биз ҳозир бахтлимиз. Гуруҳдан чиққанимиздан жуда мамнунмиз. Бугунги ғалаба ҳам ажойиб бўлди. Аммо бу ўйин шахсан мен учун жуда қийин бўлди. Ўйиннинг бошида мағлуб бўлаётгандик. Умуман олганда хурсандмиз. Охирги дақиқаларгача курашдик, ишондик ва ғалаба қозондик. Энди эса мезбон Ўзбекистон терма жамоаси билан баҳс олиб борамиз. Ўзбекистон биз учун жуда жиддий ва кучли рақиб. 

- Ўйинчига савол, Қувайт биринчи бўлиб гол урганда қандай ҳаёллар ўтди?

- Ғалабадан жуда хурсанд бўлдим. Кейинги босқичга чиққанимиздан бахтлиман. Бутун Қарши шаҳрига раҳмат айтаман. 

- Ўйиндан аввал фақатгина ғалаба сизларни қониқтирарди. Шу ҳақида гапирсангиз...

- Ҳамма ўйинчиларим баҳсдан олдин фақатгина ғалаба уларни кейинги босқичга олиб чиқишини билардилар. Шу билан бирга, биз Австралия ва Иордания термалари ўртасидаги ўйинни кузатиб бордик. Агарда улар 2:2 ҳисобини қайд этишганда биз кейинги босқичга чиқа олмасдик. Бироқ биз кимдир ғалаба қозонишига ишонгандик. Охирги қадам доим энг қийини бўлган. Сабаби, жамоамиз ижтимоий тармоқларда танқидларга учраганди. Аммо ўйинчиларимнинг сўнгги икки кунда ўзларига ишонаётганлари яққол кўринди. Битта гол ўтазиб юбориш кейин пенальти қабул қилиб олиш ва шундан сўнг 3:1 ҳисобида ғалаба қозониш жуда қийин иш.

- Кейинги рақибингиз Ўзбекистон. Уларнинг Қаршидаги ўйинларини томоша қиласизми?

- Албатта, дастлаб меҳмонхонага бораман ва шундан сўнг ўйинга қайтаман. Мен ўйинни стадионда туриб томоша қиламан. Ўзбекистон Қатар дарвозасига олтита гол урди ва ажойиб ўйин кўрсатди. Ўзаро ўйинимизга жуда кўп мухлис келади. Бу ҳақиқий футбол бўлади. Ўзбекистонга қарши минглаб мухлислар қуршовида ўйнаш? Биз айнан шуни истаймиз.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика