UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  0 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  5 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  0 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  2 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  26 14:31"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  8 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  5 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  4

Иордания бош мураббийи Ҳусайн Аммута: "Финалдан олдин ҳар қачонгидан ҳам жипсроқмиз" Янгиликлар

Иордания бош мураббийи Ҳусайн Аммута: "Финалдан олдин ҳар қачонгидан ҳам жипсроқмиз"

Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйинидан олдин иорданиялик бош мураббийи Ҳусайн Аммута чемпионлик ўйинига бағишланган матбуот анжуманида қатнашди.

"Финал ўйини қанчалик муҳим эканини тасвирлаб ўтириш шарт эмас. Икки жамоа ҳам тарихий чемпионлик учун жанг қилади. Финал ўйинига одатдаги каби тайёргарлик кўрдик. Футболчилар ўз даражаларини майдонда асл ҳолича кўрсата олишади деб ўйлайман. Ўз даражамизни намойиш қилган ҳолда финалга етиб келдик. Финал қанчалик муҳимлиги барчамизга равшан. Бу Иордания футболи тарихидаги илк катта соврин бўлиши мумкин.

Шу босқичгача эришган натижаларимиздан тўлиқ қониқдим. Иорданияни финал ўйинигача етаклаш мен учун энг аввало шахсий синов эди. Мақсад қўйдим ва бунга эришдик. Ҳал қилувчи ўйинга таркибдаги барча ўйинчилар тайёр. Кичик жароҳат ва муаммолар бор, аммо барча ўйинчилар финалга шай.

Қатар амалдаги чемпион, бундан тушқари ўз уйида ўйнамоқда. Уларга қарши ўйинда ғалаба қозониш ҳақиқий тўсиқ. Финал ўйинидан олдин жамоа сифатида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирлашганмиз. Финиш чизиғини омадли кесиб ўтамиз деб умид қиламан. Кутганимиздан ҳам кўпроғига эришиш асосий мақсадимиздир", -дейди Ҳусайн Аммута.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика