UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  9 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Интервью. Мурод Холмуҳаммедов: "Вазият тақозо этса дарвозага туришга ҳам тайёрман" Янгиликлар

Интервью. Мурод Холмуҳаммедов: "Вазият тақозо этса дарвозага туришга ҳам тайёрман"

Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси Суперлига биринчи даврасини юқори нотада якунлади.

Ҳар томонлама жамоа сифатида шаклланаётган "Қўқон-1912" жамоаси барча учрашувларда рақибларига етарлича кураш тақдим қила олди дея оламиз. Бахтиёр Ашурматов, Зоҳид Нурматов, Даврон Файзиев, Андрей Баклановлардан иборат мураббийлар штаби футболчиларни ҳар бир учрашувга муносиб тайёрлашда жонбозлик кўрсатишди. Албатта ўйинчилар ҳам уларни ишончини сўндирмаган ҳолда майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишди. "Навбаҳор"га қарши учрашув билан биринчи даврани якунлаган қўқонликлар танаффусга кўтаринки кайфиятда йўл олишди. Биз эса жамоанинг ҳақиқий етакчи футболчиси, стандарт вазиятлардан моҳирона фойдаланадиган Мурод Холмуҳаммедовни суҳбатга чорладик. 

- Келинг биринчи галда ўзингизни соғлиғингиз, айни пайтдаги ҳолатингиз ҳақида маълумот бериб ўтсангиз. Чунки, орада маълум вақт соғлиғингиздаги муаммолар сабаба бир нечта учрашувларни ўтказиб юбордингиз...

- Соғлиғим анча яхши. Касалликдан буткул тузалиб бўлдим. Лекин, ҳали спорт формамга кириб олганим йўқ. Жисмоний ҳолатим яхши эмас. Даволанишга жуда катта вақт йўқотдим. 20 кун футболчи учун жуда катта вақт деб ўйлайман. 

- "Қўқон-1912" жамоасини биринчи даврани муваффақиятли тугатиб олгани билан табриклаймиз. Жамоа ҳар бир учрашувда ҳар қандай жамоа билан тенг кураш олиб борди. Жамоангизни биринчи даврадаги иштироки ҳақида фикрингизни эшитсак...

- Табрик учун раҳмат. Айтиб ўтганингиздек мавсумни ёмон бошламадик ва биринчи даврани яхши ўринда тугатиб олдик. Бунинг сабаби тинимсиз қилинган меҳнат ва омаддир. Биз аҳил оила бўла олмоқдамиз. Ички муҳит, мураббийлар ва футболчилар ўртасида муносабат бари аъло даражада. Шу омиллар ҳисобига биринчи даврани учинчи ўринда якунладик деб ўйлайман. Агарда омад келмаса бари бефойдадир.  

- Бахтиёр Ашурматов устозлик қилаётган "Қўқон-1912" жамоаси аввалги мавсумдагилардан нимаси билан фарқ қилмоқда деб ўйлайсиз? Назаримда Бахтиёр Ашурматов футболчиларга ўзига бўлган ишончни қайтара олган кўринади...

- Мураббиймизни ажралиб турадиган ҳислатларидан бири жуда ҳам қаттиққўл ва интизомни биринчи ўйинга қўяди. Яхши натижаларга эришишимизга Бахтиёр ака футболчилик фаолиятларида ҳимоя чизиғида ишончли ва ажойиб ўйин кўрсатганлар, шу боис ҳимоямиздаги муаммоларни тўғирлай олганларини сабаб сифатида кўрсатишим мумкин. Бу ўз самарасини бермоқда. Айни пайтда биз энг кам гол ўтказган 3-4 жамоани ичига кирамиз. 

- Ҳар бир учрашув қийин ўтгани аниқ. Шундай бўлсада жамоа учун нисбатан энг оғир ўтган учрашув сизнингча қайси деб ўйлайсиз? 

- Менимча "Андижон" билан кечган баҳс биринчи даврадаги энг оғир ўйин бўлди деб ўйлайман. Бу менинг шахсий фикрим. 


- Жамоа сафарда бир мунча қийинчиликка учраётган эди, қисқаси омади келмаётганди. Бироқ, марказлаштирилган чемпионатга "Қўқон-1912" Суперлиганинг бошқа клубларига қараганда тезда мослаша олди...

- Биз футболчилар уйдами ёки сафардами барибир мухлисларсиз ўйнашимизга  тўғри келарди. Марказлашган чемпионатга тезда мослашиб кетдик, қийинчилик туғдирмади. Аксинча биз учун жуда қулай ва омадли бўлди. 

- Охирги ўйинларда мураббий айтганидек футболчилар ўзида қўшимча куч топа олди. Бу ҳолат нима билан боғлиқ?

- Турнир жадвалида юқорида кетаётганимиз бизга қўшимча куч ва мотивация берди. Жамоа қанча тепада юрса шунча олдинга кўпроқ интилади. Юқорида айтганимдек кўп учрашувларда омад ҳам бизга кулиб боқди. Шунингдек биз билан ёнма-ён кетаётган жамоалар очко йўқота бошлагани фойда бўлди. 

- Доимгидек биринчи даврада жамоангизни тўпурари бўлдингиз. Барчага ҳурматни сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, Ўзбекистон чемпионатида стандарт вазиятларни, пенальтиларни сиз каби аниқ ижро этадиган кам сонли футболчилардан бирисиз. Пенальти тепишдаги бундай аниқликка қандай эришгансиз?

- Бу менга худо томонидан берилган иқтидор деб ҳисоблайман. Ҳаётда ва майдонда эришаётган ҳар бир ютуқларимни барчаси худодан.


- Биламиз сиз ўз вақтида Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида тўп тепгансиз. Ўшанда Осиё чемпионатида Хитой билан учрашувда пенальтилар сериясида дарвозага туриб қаҳрамонлик кўрсатганингиз ҳамон ёдимизда. Агар вазият тақозо этса яна дарвозага туришга тайёрмисиз? Ўшанда нега айнан сиз дарвозага тургандингиз?

- Албатта, ҳар қандай ҳолатга тайёрман. Энг муҳими жамоамга фойда келтирсам бўлгани. Осиё чемпионатида Хитой билан мундиал чиптаси тикилган учрашувда пенальтини қайтара олишимга бошқа жамоадошларимга нисбатан менда қандайдир жуда катта ишонч пайдо бўлганди. Дарвозада туриш қарорини ўзим қабул қилганман. Жамоадошларим эса қўллаб-қувватлаб туришган. Бу эса янада кўпроқ куч берган эди. 

- "Қўқон-1912" жамоаси иккинчи даврада ҳам шу темпни сақлаб қола оладими? 

- Олдиндан ҳеч нарса демайман. Лекин, биз охиригача курашамиз ва ҳар бир ўйинга жангга чиққандек чиқамиз. Ҳар бир очко учун жон жаҳтимиз билан курашамиз. Жамоадошларимга ишонаман. Биз бир оиламиз, аҳилликда гап катта. Худо хоҳласа шу темпни йўқотмаган ҳолда олдинга интилишга ҳаракат қиламиз!


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика