UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  2 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  40 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

Интервью. Дрис Мертенс: “Неаполда одамлар футбол билан яшашади” Янгиликлар

Интервью. Дрис Мертенс: “Неаполда одамлар футбол билан яшашади”

“Наполи” ва Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Дрис Мертенс жорий мавсум ёрқин ўйини ва сермаҳсуллиги билан ажралиб турибди.

“Бличер Репорт” нашри мухбири билан суҳбатда Дрис Неаполда футболга бўлган қизиқиш, маҳаллий турмуш тарзи, Гонсало Игуаин ва ҳайвонларга меҳри хусусида айтиб ўтди.

- Марадона билан таққослашларини ёқтирмаслигингиз тўғрисида айтгансиз. Ўйинингиз билан бундай таърифга муносиб эмасмисиз?
- Баъзан мен яхши ўйин намойиш этаман. Бундан фахрланаман, аммо юқори савияда ўйнаш учун ҳали кўп меҳнат қилишим даркор.

- “Рома” дарвозасига тўп киритгандан кейин уни худди Жорж Финиди каби бурчакдаги байроқ ёнида итни тасвирлаган ҳолда нишонладингиз. Ўшанда нега бундай йўл тутдингиз?
- Мен итларни ёқтираман. Кучуклар сени қандай бўлсанг, шундайлигингча ёқтиришади. Улар учун футболчи ёки бошқа касб эгасининг фарқи йўқ. Одамлар сенга яхши ўйинчи ёки машҳур шахс бўлганинг учун яхши муносабатда бўлишади. Аммо итлар буни билмайди. Ва бу менга энг кўп маъқул келади.


- Неаполда одамларнинг футболга қизиқиши, муносабати қандай?
- Бу ерда ҳамма футбол учун ақлдан озган. Бундай ҳолат бошқа ерда учрамайди. Аргентинада “Бока Хуниорс” ва “Ривер Плейт” тўқнашувида ҳам одамлар телбага айланади, бироқ Неаполда инсонлар футбол билан овқатланади, ухлайди ва яшайди. Мен истиқомат қиладиган уйда 85-90 ёшлар атрофидаги кекса аёл яшайди. У шундай деди: “Қандай ўйнаганинг ва голни нишонлаганинг ёқди”. Мен эса у ўйинни кўрган бўлса ростдан ҳам бу ғаройиб ҳолат экани ҳақида ўйладим. Дарҳақиқат, қачондир бу ердан кетсам, менга етишмайдиган нарса бўлиши аниқ.

- Ишқибозларга нисбатан қандай муносабатдасиз? Маҳаллий турмуш тарзи хусусида нима дейсиз?
- Чет элда маҳаллий маданиятга кўникиш ва уни ўзингникидек қабул қилишинг лозим. Бу ерда одамлар ёқимли. Мен ҳам улар каби яшашга интиламан. Неаполликлар ҳеч қачон уйда телевизор қаршисида ўтиришмайди. Мен Голландияда яшаган пайтимда эса фақат телевизор томоша қилардим. У ерда кечки олтиларда овқатланиб, 7-8 атрофида уйқуга ётасан. Бу ерда эса машғулотни кечки 6-7ларда тамомлаймиз. Тўққизга яқин эса овқатланишга ўтирамиз. Неаполда одамларнинг стол атрофида ўтказадиган вақти жуда муҳим. Бундай ҳаёт тарзи менга ёқади.

- Ёшликда кумирингиз ким бўлган?
- Болалигимда кумирим бўлмаган, чунки доим кўчада футбол ўйнаб юрардим. Ота-онам уйда телевизорни деярли ёқишмасди. Улар енгил атлетика билан шуғулланишган. Фақат жаҳон чемпионати пайтида ўйинларни томоша қилардик. Отам уй яқинида кичик майдон қурган ва акаларим билан тўп тепардим. Бельгияда “Андерлехт” таклифини рад этганим сабабли хафа бўлганимни ёзишган, аммо бундай эмас. Мен етарлича даражада яхши бўлмаганимни билганман.

- Кейинчалик “Гент” ва Голландия иккинчи дивизионида ўйнадингиз.
- Ҳамма тушуниб олса зарар қилмайдиган бир жиҳат мавжуд. 18 ёшимда мендан яхшироқ ва маҳоратлироқ бўлган катта иқтидор эгалари билан ўйнардим. Аммо улар ортга бир қадам ташлай олмайдиган даражада ғурурли эдилар. Баъзилар 2-3 йил захира ўриндиғида ўтириб, мен “Андерлехт”да, сен эса иккинчи дизивиондасан деб айтиш учун шундай йўл тутишарди. Баъзан ўйнаш имкони ва бошқа клубда муҳим футболчига айланиш мақсадида ортга қадам ташлаш фойдали. Пайти келиб олдинга қадам ташлаш имкони бўлганда етарли даражада кучли бўласан. Бу кимгадир фойда беради. Баъзиларда эса ортга қадам ташлаш хатога айланиши мумкин. Бироқ синаб кўриш зарар қилмайди! Жойингда туриш шунчаки оддий.

- Аркадиуш Милик жароҳат олгач, Сарри сизни ҳужумга қўйди ва бу позицияда муваффақиятли ўйнаб кетдингиз. Катта футболда сиз ҳужумда умуман ўйнамаган эдингиз.
- Болаликда бешга беш ўйнаган пайтимизда ҳужумда ҳаракат қилган пайтларим бўлган. Дарвозани нишонга олишга уриниш ўшандан қолган. Бурил ва зарба бер услубида. “Алдамчи тўққизлик”ка келсак, одамларни тушунаман: гавдали эмасман, мухлислар тасаввурида тўпни сақлайдиган ҳужумчилар тоифасига кирмайман. Аммо футбол ўзгармоқда, жамоалар ўйнайдиган схемалар ҳам. Мен ураётган голларга келсак, “алдамчи” сўзини олиб ташлаб, шунчаки “тўққизлик”ни қолдириш мумкин. Ҳа, тарихда мен сингари кичик бўй билан ўйнаган марказий ҳужумчилар бўлган, аммо мен ҳеч қачон бу жойда ҳаракат қилмаганман. Майкл Оуэн ҳужумчи бўлиб туғилган, мен эса йўқ. Шу сабабли баъзан дарвоза олдида хатога йўл қўяман.


- “А” серия тўпурарлари курашида собиқ жамоадошингиз Гонсало Игуаин билан рақобатга киришгансиз.
- Биз дўстмиз. Яхши ўйнаган пайтимда у табриклаб, хабар жўнатади. Лекин Игуаин чемпионатда мендан кўпроқ гол уришни хоҳлашини биламан. Гонсало ҳам Оуэн сингари ҳужумчи бўлиб туғилган. У эрталаб уйғонади ва кўз олдида дарҳол дарвозаларни кўради. Либоси ва унинг ичида ҳам тўққизинчи рақам. Мен учун эса 9 ва 14-рақамлар бир хил. Қачондир тўп оширишлар билан қониқардим, аммо ҳозир ўткирроқ ўйнаб, голлар уришим даркор. Буни амалга оширмасам, яхши ўйнасам ҳам одамлар ёмон баҳо беришади. Ва аксинча, ёмон ўйнаган ҳолда тўп киритсам, балли деб айтишади. Бу одамларнинг ҳужумчи ўйинини томоша қилиб, баҳо беришларидир.

- Бахтли кўринасиз. Бу билан бошқаларнинг кайфиятини ҳам кўтарасизми?
- Ўзимни тақводор дея олмайман, аммо бахтли бўлсанг ва атрофингдагилар ҳам шундай экан, унда оламни гўзалроққа айлантирасан. Яна машҳур бўлганим учун бирор касалхонага бориб, қайсидир инсоннинг кунини яхши ўтишига кўмаклашишим мумкин.


Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика