UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  5 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Интервью. Дониёр Исмоилов: "Олмалиқ” - катта бир оила" Янгиликлар

Интервью. Дониёр Исмоилов: "Олмалиқ” - катта бир оила"

"Олмалиқ" клуби устози Игорь Шквирин ҳеч ким танимаган ёш футболчиларни топиб уларни ўйнатишни хуш кўрадиган мураббийлар сирасига киради.

Игорь Анатольевич ўтган йиллар давомида Санжар Шоаҳмедов, Зоҳир Пиримов, Азамат Исроилов ва Олег Зотеев каби футболчиларни кашф қилган.  Вақт ўтгани сари янгидан янги ёшлар етишиб чиқаверади. Ўтган йил олий лигада дебют қилган Дониёр Исмоилов бу мавсумда жамоанинг асосий футболчисига айланиб бормоқда. Биз бу мавсумда "Металлург" ва "Бунёдкор"га қарши баҳсларда ажойиб голлар урган Дониёр билан суҳбатлашишга қарор қилдик.  

- 1994 йилда Чирчиқ шаҳрида туғилганман ва ҳозир ҳам шу ерда яшайман, - деб гап бошлади Дониёр Исмоилов.  - Ёшлигимда барча каби маҳаллада болалар билан футбол ўйнар эдим.  Кейинроқ Чирчиқ Олимпия захиралари коллежига ўқишга кирганман. У ерда Даврон Холиқов қўл остида шуғуллана бошлаганман. Айнан шу инсон менинг футболдаги биринчи мураббийим бўлган. Коллежда ўқиб юрган кезларим Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ-Максам” футзал клубида ўйнаганман. Ўшанда Абдужаббор Гаффаров мени клубга таклиф қилганди. “Чирчиқ-Максам”да Баҳодир Аҳмедов ва Николай Одушев билан елкама-елка тўп тепганман.


- Кейин “Зомин”да ўйнагансиз...
- Тўғри, футзалдан кейин биринчи лиганинг “Зомин” клубидан таклиф бўлди. Ўз кучимни синаб кўриш учун бу клубга ўтдим. Биринчи лигада кўп гол урганим учунми Қозоғистон биринчи лигасидан таклиф бўлган. Шундай қилиб бир йил давомида Шимкентнинг “БИИК” клубида фаолият олиб бордим.  Афсуски жамоа биринчи лигадан тушиб кетгани учун Ўзбекистонга қайтиб яна “Зомин”да бир йил ўйнадим.

- “Олмалиқ”қа ўтишингиз қандай содир бўлган?
2015 йилда олий лиганинг “Олмалиқ” клубига чақиришди. Игорь Шквирин жамоада кўрикдан ўтиш учун таклиф қилганди. Қишки йиғинларда иштирок этиб жамоа билан шартнома тузгандим.

- Игорь Шквирин қандай мураббий?
- Игорь Шквирин ёшларга жуда катта эътибор қаратади. Ёш футболчига кўрқмасдан имконият беради. Хато қилса унинг хатоларини кўрсатиб беради ва ўзининг маслаҳатларини беради.

- “Олмалиқ”да қайси футболчилар билан яқинроқсиз?
- Жамоада барча билан яхши муносабатдаман. Футболчилар ва мураббийлар билан муносабатларимиз жуда яхши, “Олмалиқ” - катта бир оила.

- Олий лигадаги дебютингизни ўтган Ғузорда “Шўртан”га қарши баҳсда нишонлаб гол ургандингиз. Ўша баҳсни ёдга олсак.
- Учрашувда биз 2:3 ҳисобида ютқазаётгандик. 87-дақиқада мураббий мени майдонга туширганди. Игорь Анатольевич менга “ўз ўйинингни кўрсатсанг албатта гол урасан” деб айтганди. Вақт оз бўлса ҳам омадим келди ва гол уриб жамоамни мағлубиятдан қутқариб қолгандим. Шундай қилиб олий лигадаги дебютим жуда ажойиб чиққанди.


- Биринчи ва олий лигада ўйнаган футболчи сифатида айтингчи лигалар орасида қанчалик фарқ бор?
- Тўғриси лигалар орасида катта фарқ бор. Олий лигада барибир тажрибали футболчилар ва мураббийлар фаолият олиб боради. Ўйин ташкил этилишида ҳам фарқлар жуда кўп. Стадионлар борасида ҳам олий лига устун. Олий лигада босим ҳам жуда катта.

- Ёшликда қайси футболчига ҳавас қилардингиз?
- Кичкиналигимда бразилиялик Роберто Карлоснинг ўйинига ҳавас қилардим. Унинг жарима зарбалари жуда ҳам ғаройиб эди. Чап оёғи билан жуда кучли зарба бера оларди. Ўзим ҳужумчи бўлсам ҳам ҳимоячининг ўйинини маза қилиб кузатардим. Бундан ташқари Роналдиньонинг ҳаракатлари ҳам мени ўзига ром қилган.

- Ўтган йил олий лигада 3та гол ургансиз. Бу йил 8та турдаёқ 3та гол уриб бўлдингиз. Мавсум бошида қанча гол уришни ўз олдингизни мақсад қилиб қўйгандингиз?
- Йил бошида ўтган йилгидан кўпроқ гол уришни мақсад қилгандим. Ҳозир ўтган йилги натижамни такрорладим. Янги мақсад қанча кўп гол урсам шунча яхши (кулади). Бироқ асосийси жамоамнинг ғалабаси. Мен гол урсаму, “Олмалиқ” ғалаба қозона олмаса бундан хурсанд бўла олмайман.

- Кўп голларингизни узоқ масофадан урасиз. Кучли зарба соҳиби бўлиш учун қўшимча машғулотлар қиласизми? ВИДЕО
- Машғулотлар вақтида албатта зарбалар устида ишлаймиз. Бундан ташқари якка ҳолда қолиб ўз устимда ишлайман. “Машқда қийин бўлса, жангда осон бўлади” деган мақол борку.

- Футзал ёки футбол. Қайси бири қийин?
- Менимча катта футбол қийинроқ. Лекин иккаласининг ҳам ўзига яраша қийинчилиги бор деб ўйлайман. Футболда ҳам, футзалда ҳам катта жисмоний куч талаб этилади.

- Футзал ўйнаганингиз катта футболда ёрдам берадими?
- Албатта ёрдам беради. Сабаби футзал ўйнаганимда техникам кучайган ва тез фикрлашни ўрганганман. Футболда бу жуда катта ёрдам бермоқда.


- Яқинда футзал терма жамоамиз илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди...
- Албатта бундан жуда хурсанд бўлдим. Юртимиз терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиққани ажойиб бўлди. Тошкентдаги Осиё чемпионатида футзалчиларимиз мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишди деб ўйлайман. Худо хоҳласа мундиалда ҳам йигитларимиз ёмон натижа кўрсатишмайди.

- Яқинда кўҳна қитъада Европа чемпионати бўлиб ўтади. Бу мусобақада қайси жамоага мухлислик қиласиз?
- Аслида мен Бразилия терма жамоаси мухлисиман. Францияда ўтадиган Европа чемпионатида Испания фаворит бўлса керак. Лекин бу йилдан жамоалар сони 24тага етди. Шу боис сенсациялар ҳам бўлиши мумкин. Кучсиз деб қараладиган жамоалар ҳам ўзларини кўрсатишлари мумкин.  

- Ёшлар ва олимпия терма жамоаси сафида ўйнамагансиз. Миллий терма жамоада ўйнаш имкониятингизни қандай деб ўйлайсиз?
- Ўтган йил Самвел Бабаян олимпия терма жамоаси йиғинига чақирганди. Лекин жароҳатим туфайли ўзимни кўрсата олмагандим. Худо хоҳласа олий лигада мунтазам ўйнаб, кўп голлар урсам миллий терма жамоага ҳам чақиришади. Ҳар бир футболчи буни орзу қилади.

- “Олмалиқ”нинг бу йилги мақсади?
- Таркибимиз ёмон эмас. Шу боис юқори поғоналарда юришга ҳақлимиз деб ўйлайман. Мақсадимиз имкон қадар тепароқ ўринларни эгаллаш. Ўз ғалабаларимиз билан бизни ҳар бир ўйинда қўллаб турадиган олмалиқлик мухлисларимизни хурсанд қилишни истаймиз.

- Сийқаси чиққан бўлса ҳам шу саволни бераман: ота-онангиз ёшликда футболчи бўлишингизга қаршилик кўрсатишмаганми?
- Йўқ. Аксинча бу қароримни қўллаб-қувватлашган. Онам футболдаги биринчи мураббийим десам ҳам бўлади (кулади). Ёшлигимдан менга барча шароитларни яратиб беришган. Улардан доим миннатдорман.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика