UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  1 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

Интервью. Асрор Ғофуров: "Сурхон" олдига қўйган мақсади сари интилишда давом этади" Янгиликлар

Интервью. Асрор Ғофуров: "Сурхон" олдига қўйган мақсади сари интилишда давом этади"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Суперлиганинг охирги икки турида мазмунли ўйини билан мухлисларнинг ишончини бироз қайтарган бўлса ажаб эмас.

Айниқса жамоа мураббийлик постига Равшан Ҳайдаров келгач футболчилар аввалги турларга қараганда янада ишончлироқ ҳаракат қилмоқда. Қайсидир маънода янги мураббийнинг имзоси кўзга ташланяпти десак муболаға бўлмайди. Албатта, таркибида бир қатор номдор ва тажрибали футболчилари бор жамоага қуйи ўринларда юриш ярашмайди. "Андижон" устидан қозонилган муҳим ғалабадан сўнг термизликларнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Асрор Ғофуров билан суҳбатлашиб бир қатор саволлар билан юзландик.

 Биринчи галда рестартдаги илк ғалаба билан табриклаймиз. Дастлаб "Андижон" билан кечган ўйин ҳақида қисқача фикрингиз билан ўртоқлашсангиз. Чунки, "Сурхон" мухлислари ушбу ғалабани анча вақт кутишга мажбур бўлди...

- Табрик учун раҳмат. Тўғри айтдингиз узоқ ва интиқлик билан кутилган уч очкони қўлга киритдик. Ўйлайманки, мазкур ғалаба ўзимизга бўлган ишончни яна қайтаради ва бизга руҳий томондан устунлик беради. 

- "Андижон" жамоасининг уй учрашувларини ўтказадиган стадионининг чимини ҳолати яхши эмас эди. Шу боис бу стадионда тўп тепиш жамоалар учун доим қийинчилик туғдирган. "Сурхон" бундай ҳолатга тайёр эдими?

- Албатта, бундай майдонда ўйнаш осон эмас. Бизга ҳам қийинчилик туғдирди дея оламан. Лекин, бу ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қила олмади. "Сурхон" шу куни 26 йиллик тарихни янгилашни уддасидан чиқди. Бу бизга насиб қилганидан хурсандман. 

- "Андижон" аксарият учрашувларда  ҳимоявий услубда тўп тепишни афзал кўрмоқда ва ўз услубидан кеча ҳам воз кечгани йўқ. "Сурхон" жамоаси эса Равшан Ҳайдаров келганидан кейин анча мазмунли ва комбинацион футбол кўрсатмоқда. Яъни жамоанинг ўйинида маълум бир маънода ўзгариш сезилиб турибди...

- Гапингизга қўшиламан. "Андижон" охирги ўйинларда ёпиқ ўйин кўрсатмоқда. Рақибимизни ўтган бир ҳафта давомида етарлича ўрганиб чиққандик. Бу эса кеча ўз самарасини берди. Равшан Ҳайдаровга ортиқча таърифни кераги йўқ. Узоқ йиллардан буён ўзбек футболида меҳнат қилиб келмоқда. Турли ёшдаги терма жамоаларимиз билан ютуқларга эришган. Тажрибали мутахассис.

- "Андижон" жамоасида ўтган мавсумда бир давра тўп тепган эдингиз. У ердаги вазиятга қандай муносабат билдирасиз? Жамоа нима учун мана иккинчи йилдирки, жон сақлаб қолиш учун курашмоқда...

- Ўзбекистон чемпионатидаги дебютимни шу жамоада ўтказганман. Биласиз, бунга қадар асосан хорижда тўп тепганман. Ўзим ҳам ҳайронман. Бирор нима дейиш қийин. Лекин, "Андижон"да машғулотлар учун барча шароитлар яратиб берилган. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.


Асрор Ғофуров 77-рақамда. 

- Мени назаримда Баҳром Ҳайдаровнинг услуби ва фалсафаси "Сурхон" жамоасига мос тушмади. Чунки, жамоада ҳужумкор услубга мослашган футболчилар талайгина эди. Улар билан қўрқмасдан ҳар қандай жамоага қарши очиқ ўйин таклиф қилса бўларди...

- Келинг шу саволни очиқ қолдирайлик. 

- Умуман олганда жорий мавсумда таркиб кучайтирилган ҳолатда жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган эди. Балки, бунинг учун жамоа босқичма-босқич тайёрланиб бориши керакдир. Энди "Сурхон" Равшан Ҳайдаров қўл остида ҳужумкор ва тартибли ўйин кўрсатаётганини инобатга олсак ҳали юқори ўринлар учун умид сақланиб қолингандек...

Ўринли савол. Жамоамиз тажрибали ва номдор футболчилар билан кучайтирилган. Бу - футбол. Эртага нима бўлишини билмаймиз. Ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин. Барчаси ўзимизга боғлиқ. Биз ҳозирда ҳаммасини бошидан бошламоқдамиз десам тўғри бўлади. Янги мураббийнинг тактикаси ва фалсафаси жамоамизнинг ўйинига ижобий таъсир қилмоқда. Юқорига интилишда давом этамиз. 

- Рестартдан сўнг чемпионатимиз янада шиддатлироқ ўтмоқда. Ҳар бир учрашувда кураш кечмоқда. Бу карантин сабабли юзага келган танаффуснинг таъсирими?

- Рестартдан сўнг ҳеч бир жамоага осон бўлмаяпти. Деярли уч ой футболсиз яшадик. Бу футболчилар учун жуда катта муддат ҳисобланади. Футболчилардаги яшил майдон ва катта футбол соғинчи ўйинларни муросасиз ва кескин руҳда ўтишини таъминлаяпти. 

- Барчага берилаётган савол. Суперлигани марказлашган ҳолатда ўтишига "Сурхон" жамоаси футболчиси сифатида қандай муносабат бидирасиз? Биламиз, жамоа айни пайтда Тошкентда истиқомат қилмоқда. Жамоа барибир ўйинларни ўтказиш учун эса узоқ масофа босиб Термизга боряпти...

- Аввало мамлакатимизда юзага келган вазиятни ҳисобга олсак учрашувларни Тошкентда ўтказиш барча томонлама қулай. Чунки, пойтахтда барча шароитлар мавжуд. Ҳаммаси назорат остида бўлади. 

- 2021 йилдан чемпионатимизда 12та жамоа иштирок этиши мумкинлиги ҳақида ПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев таъкидлаб ўтганди. 2018 йил бу ўзини оқламаган эди. Бунга қандай фикр билдирасиз?

- Ўйлашимча жамоалар сони 16 ёки 18та бўлгани маъқул. Чунки, биз ҳаваси қиладиган ва андоза оладиган чемпионатларда ҳудди шунақа тизм жорий этилган. 



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика