UZ

Сўнгги янгиликлар

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  8 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  117 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

Асрор Ғофуров: "Навоийлик мухлислардан озгина сабр қилишларини сўраб қоламан" Янгиликлар

Асрор Ғофуров: "Навоийлик мухлислардан озгина сабр қилишларини сўраб қоламан"

Бангладеш давлатида чемпионлик ҳамда кубок соҳиби айланган сирдарёлик футболчи, айни вақтда Навоийнинг “Қизилқум” клубида тўп тепаётган Асрор Ғофуровга бир неча саволлар билан юзландик.

- Аввало легионерлик фаолиятигиз ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз. Чемпионлик ҳиссиётлари қандай бўлди?

- Албатта, сўнгги 3 йилни Бангладеш чемпионатида ўтказдим ва чемпионликни қўлга киритдим. Қолаверса, жамоамиз кубокни ҳам ютди. Қайси мамлакатда бўлмасин, чемпионлик жуда ҳам ёқимли бўлар экан. Байроғимизни ўзга давлатларда юқориларга кўтариш бу ҳар бир спортчининг орзуси бўлса керак. 

- Асрор Ғофуровнинг легионерлик фаолияти чўққига чиқаётган бир паллада унинг Ўзбекистон Суперлигасида, устига-устак жон сақлаш учун ҳаракат қилаётган жамоада пайдо бўлиши қандай рўй берди ва нималар сабаб бўлди?

- Биласизми, биринчи навбатда менга она ватан соғинчи сабаб бўлди. Қолаверса, легионер сифатида юқори натижага эришиб қайтиш менимча яхши бўлса керак. Кейин 3 йил мобайнида Бангладешда бўлдим. Ундан ташқари 6 йил Туркияда тўп тепдим. Бу кам вақт эмас менимча, ундан ташқари оиладан шунча вақт четда бўлиш қийин.

-  “Қизилқум”дан ташқари таклифлар бўлмадими?

- Таклифлар бор эди. Асосан Индонезия, Таиланд ва Бангладешнинг ўзидан ҳам яхши чорловлар бўлди. Лекин юқорида айтганимдек юрт соғинчи мени ватанимга қайтарди.

- Асрор яна миллий чемпионатимизга қайтдингиз ва бир неча учрашувларда майдонга тушдингиз. Олдинги ва ҳозирги пайтларни солиштирсак, Суперлигада нималарни ўзгарганини кўрдингиз ёки нималар ҳали ҳамон ўзгаришсизсиз қолган?

- Охирги йилларда бизнинг чемпионатимизда ўзгаришлар жуда ҳам кўп. Масалан олдинлари майдонлар қанақа аҳволда эди, ҳозир қандай даражада. ВАР тизими футболимизга кириб келиши, майдонларнинг прожекторлари ва ҳар бир ўйиндан жонли трансляциялар барчаси футболимизнинг анчагина олдинга юриш қилганидан далолат беради. 

- Асрор Ғофуровни янги мавсумда яна легионер сифатида кўрамизми?

- Биласизми мен Суперлигага қайтишимнинг асосий мақсади унчалик кучли бўлмаган чемпионатда тўп тепиб, ўз формамни сал бўлсада пастга туширдим. Шу сабабдан ҳам мен Ўзбекистонда ўзимни яна қайта кашф қилмоқчиман. Шунинг учун ҳали бошқа давлатга кетишни режа қилганим йўқ. 

- Асрор Ғофуровнинг навоийлик футбол мухлисларига айтадиган гаплари борми?

- Бизнинг содиқ мухлисларга озгина сабр қилишларини ва биз уларга кўплаб ғалабали онларни тақдим қилишимизни айтиб ўтган бўлардим. Албатта улар учун севимли бўлган жамоасини Суперлигада, мавсум якунида яхши ўринларда кўришлари учун тинмасдан ҳаракат қилаётганимизни таъкидлаган бўлардим.

Шохруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика