UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  3 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

"Интер" "Рома"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

"Интер" "Рома"ни мағлубиятга учратди

"Интер" - "Рома" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.


"Интер" - "Рома" 2:1

Гол: Эрнанес 15, Наинголлан 63, Икарди 88.

Интер – Ханданович, Жезус, Видич, Раноккия, Д`Амброзио, Ньюкури, Гуарин, Эрнанес, Брозович, Паласио, Икарди.

Рома – де Санктис, Янга-Мбива, Холебас, Манолас, Наингголан, Флоренци, Пьянич, де Росси, Жервиньо, Ибарбо, Тотти.




Учрашув якунланди.


90+4. Подольски учрашувга қўшиб берилган сўнгги сонияларда ажойиб имкониятни қўлдан бой берди.


90. Ўйининнг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.


88. ГООООЛ!!!! ИКАРДИ ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.


75. Ўйин темпи суст.


71. Ўзгариш. Брозович ўрнига Ковачич.


63. ГОООЛЛЛЛЛ!!! Наинголлан!!!! Пьяничдан тўпни қабул қилиб олган Рожа Наинголлан кучли зарба билан дарвозани аниқ нишонга олди.


58. Пьяничдан оширма қабул қилиб олган Флоренци кучли зарба билан тўпни дарвозага йўўлади! Ноаниқ.


52. Икарди яна бир бор бир ҳимоячи қаршисида дарвозага зарба берди. Ноаниқ!


50. "Интер" ҳужумчиси Икарди дарвозага кучли зарба берди, бу ноаниқ зарба йўл-йўлакай "Рома" ҳимоячисига тегиб дарвоза томон йўл олди. Де Санктис хушёр.


48. "Рома"нинг жарима тўпидан наф чиқмади.


46. Иккинчи бўлим бошланди.


45. Биринчи бўлим якунланди!


40. Холебас ўз жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди.


34. Ҳакам Роберто Манчинининг ёрдамчисини майдондан чиқариб юборди.


31. Ибарбо чап қанотдан "Интер" жарима майдонига кириб борди, аммо у тўп оширишга улгурмасидан "майдон тугаб қолди".


20. Сариқ карточка. Паласио ("Интер").


19. УСТУНННН!!!! "Рома"нинг ҳужуми Ибарбонинг ажойиб зарбаси билан якунланди. Аммо кучли зарба дарвоза тўридан жой олмай, устунга тегиб яна ўйинга қайтди.


Эрнанес жарима майдончаси ташқарисида жамоадошидан тўпни қабул қилиб олиб дарвозага зарба берди ва унинг чап оёқда берган зарбаси голга айланди.

15. ГОООЛЛЛЛ!!! ЭРНАНЕС!!!!!


10. Жервиньо чап қанотдан "Интер" жарима майдончасига ёриб кирмоқчи бўлди. Ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилди.


8. Де Росси ўз жамоадоши Янга-Мбиванинг бошига оёғи билан зарба берди. Бу ҳаракатлар албатта атайин қилингани йўқ.


6. Де Росси узоқ масофадан зарба берди, Ханданович жуда яхши ҳаракат қилди ва хавфи бартараф этди.


4. Икарди ўйиндан ташқари ҳолатда.


2. Ҳамкасбим Марат Аксанов ушбу учрашувни рус тилида трансляция қилишни бошлади. Ушбу ўйиннинг рус тилидаги матнли трансляциясини қуйидаги ҳаволада кузатиб боришингиз мумкин.


1. Учрашув бошланди.


- Футболчилар жамоавий суратга тушишмоқда.


- Иккала жамоа ҳам майдонга чиқиб келмоқда.


- Айни дамда ушбу учрашувнинг рус тилидаги трансляцияси ҳам олиб борилмоқда.


- Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари ва сайтимиз ўқувчилари. Бугун Милан шаҳрида "Интер" - "Рома" учрашуви бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика