

Клуб шартномани узайтириш борасида мутахассис билан музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
"Интер" Инзаги билан бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги шартнома имзоламоқчи. Милан клуби шунингдек мураббийнинг маошини 4,2 млн евродан 5,3 миллионга кўтаришга тайёр.
"Интер" А Серия жадвалида етакчи "Милан"дан 2 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда бормоқда.



