«Интер» – «Милан». Учрашувни ТВ орқали 860 млн одам кўриши кутилмоқда

Narzulla Saydullayev
14 апр 2017, 18:15
Италия А серияси 32-туридан ўрин олган «Милан» ва «Интер» ўртасидаги ўйин ТВ-аудитория борасида рекорд қайд этиши мумкин.

Учрашувни бутун дунё бўйлаб жами 862 миллион одам томоша қилиши кутилмоқда. Баҳс маҳаллий вақт билан соат 12.30да (Тошкент вақти билан соат 15.30) бошланади.

Бу эса Осиё мамлакатларида учрашувни қулай вақтда томоша қилиш имконини беради. Бундан ташқари куни кеча «Милан»ни хитойлик инвесторлар сотиб олишди.

Клублар чипта сотувидан 4 миллион евро ишлаб олишади. «Интер» сентябрь ойида «Ювентус»га қарши ўйинда чипта сотувидан 3,9 млн ишлаб топганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Football-italia.net