"Интер Майами"нинг бош мураббийи бўлиши мумкин бўлган уч номзод маълум бўлди

Mirjalol Normatov
11 авг 2019, 12:57
"Интер Майами" раҳбарияти жамоага бош мураббий изламоқда.

"The Mirror" хабарига кўра, айни дамда майамиликлар шорт-листида Дэвид Мойес, Тьерри Анри ва Карло Анчелотти каби мураббийлар жой олганю

"Интер Майами" кейинги мавсумдан МЛСда иштирок этади. Клубнинг эгаси Дэвид Бэкхэм ҳисобланади.

Айни дамда Мойес ва Анри ишсиз, Анчелотти эса "Наполи"ни бошқармоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Mirror