UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

InStat. "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га оид қизиқарли статистик маълумотлар Янгиликлар

InStat. "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га оид қизиқарли статистик маълумотлар

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне "Ливерпуль" билан ўйинда ўткир узатма (хавфли вазият ҳосил қилувчи пас) бўйича мавсумда шахсий антирекордини ўрнатди.

Бельгияликнинг 8та шундай узатмасидан биттаси (13%) жамоадошигача етиб борди. "Ливерпуль"гача унинг Чемпионлар лигаси битта баҳсидаги ўртача ўткир узатмалари 45% эди, Англия чемпионатида эса - 54%.

"Манчестер Сити" "Ливерпуль" билан ўйинда рақиб дарвозасига бирорта аниқ зарба бера олмади, бу Хосеп Гвардиола қўл остидаги "шаҳарликлар"да илк марта содир бўлди. Жорий мавсум Чемпионлар лигасида Гвардиола клуби ўртача ҳар ўйинда 5,6та зарба, Англия чемпионатида эса 7,2та зарба бермоқда.

"Ливерпуль" ушбу Чемпионлар лигасида ўртача маҳсулдорлик бўйича етакчилик қилмоқда. Инглизлар ҳар бир ўйинда ўртача 3,44та гол уряпти. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўрин ПСЖга (3,38), учинчи ўрин эса "Реал"га (2,78) тегишли.

"Манчестер Сити"га қарши баҳсда голли пас берган "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер жорий мавсуч ЧЛда ассистентлик бўйича етакчи бўлиб турибди. Милнер ҳисобида 7та голли пас бор. Иккинчи ўринни Роберто Фирмино, Кевин Де Брюйне ва Деле Алли бўлишиб турибди - уларнинг ҳаммаси 4тадан голга ассистентлик қилишган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика