UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  21 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2

Иньеста Opta рақамларида Янгиликлар

Иньеста Opta рақамларида

Теглар :  Андрес Иньеста
"Барселона" афсонаси Андрес Иньеста Каталония клубини тарк этди ва Япониянинг "Виссел Кобе" жамоаси сафига ўтди.

12 ёшида "Барселона"га келган испаниялик даҳо клуб билан деярли барча совринни қўлга киритди.

Тўп билан енгил ҳаракатланиши ва пасларни яхши кўра олиши Иньестани сўнгги 15 йилликдаги энг яхши футболчилардан бирига айлантирди.

2002/03 мавсумда дебют қилган Иньеста "Барселона" тарихидаги буюклар сафига қўшилди.

Японияда қандай муваффақиятга эришишига қарамай, Иньеста "Барселона"даги фаолияти туфайли хотирамизда ажойиб футболчи сифатида сақланиб қолади.
Opta нашрининг рақамлари билан, маэстронинг фаолиятидаги қизиқарли статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

674 
- Иньеста "Барселона" сафида барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 674та учрашувда майдонга тушган. Бу айни дамда кўк-анорранглилар сафида ўйнаётган ҳар қандай футболчидан кўп. Клуб тарихида фақат Хави Андрес Иньестадан кўпроқ ўйин (767) ўтказган.



459 
- 674та учрашувнинг 459таси ғалаба билан якунланган. Иньеста иштирок этган баҳсларнинг 68.1%да Каталония клуби зафар қучган.



18 - Иньеста Чемпионлар лигасида дебют қилганида 18 ёш 170 кунлик эди. Унинг турнирдаги илк ўйини 2002 йил 29 октябрда "Брюгге"га қарши баҳс бўлган.


9 - "Барселона" рамзи 16 мавсум ичида ЛаЛиганинг 9та совринини қўлга киритган.


70 
- Иньеста ЛаЛига баҳсларида 70 марта голли пас берган. Унинг энг яхши натижаси 2012/13 мавсумда қайд этилган, 16та голга ассистентлик қилган ярим ҳимоячи ўша мавсум кучли беш лигада бу натижага эришган ягона футболчи эди.


35 - Испания терма жамоаси футболчисини голеадор деб бўлмайди, у "Барселона" сафида ЛаЛигада 35та гол урган.



9 - Ҳеч қачон "Олтин тўп"ни юта олмаган Иньеста 9 марта ФИФАнинг йил рамзий терма жамоасига кирган. Фақат Лионель Месси ва Криштиану Роналду бу борада яхшироқ кўрсаткичга эга (11).



116 - Иньеста фаолиятидаги энг яхши он ЖЧ-2010 финалининг 116-дақиқасида бўлган. У ўшанда Голландия терма жамоаси дарвозасига гол уриб, испанларга жаҳон кубогини олиб берган. Футболчи баҳснинг энг яхши ўйиничи деб топилган.



9
- Иньеста 9 хил мураббий қўл остида ишлаган. Ярим ҳимоячи энг кўп учрашувни Франк Райкард жамоасида ўтказган.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика