

"Биз Алвес билан узоқ йиллар бирга ўйнадик ва кўплаб яхши дамларни бошимиздан ўтказдик. Аммо энди бир-биримизга қарши ўйнашимиз керак. Одатда бундай ҳолатларда, майдонда дўстлар бўлмайди дейилади. Биз ярим финал йўлланмасини қўлга киритишга уриниб кўрамиз" - дейди Иньеста.
Испания ва Италия грандлари ўртасидаги биринчи ўйин 12 апрель куни, жавоб баҳси эса 19 апрель куни бўлиб ўтади.


